Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Марокашнинг Бағдоддаги элчихонаси фаолиятини тиклади

797

Марокашнинг Бағдоддаги элчихонаси 9 йиллик танаффусдан сўнг ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Мазкур воқеа тарихий ришталарга эга икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг бошланиши ҳисобланади. Бу ҳақда Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн марокашлик ҳамкасби Носир Бурита билан Бағдодда бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича маълум қилди, деб ёзади INA ахборот агентлиги.

Томонлар икки томонлама ҳамкорлик ва Бағдодда Марокаш элчихонасини очиш масалаларини муҳокама қилди.

Вазирлар сиёсий ва дипломатик мулоқотни кенгайтиришга, шунингдек, Ироқ-Марокаш қўшма комиссияси йиғилиши ишини бошлашга келишиб олдилар.

Марокашнинг Бағдоддаги элчихонаси 2014 йилда Даиш террорчилари Ироқнинг бир қанча ҳудудларига ҳужум уюштирганидан сўнг ёпилган эди.

Консуллик операциялари Уммондаги Марокаш элчихонаси орқали амалга оширилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага