Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Марокаш Швециядаги элчисини Қуръон ёқиб юборилгани учун чақириб олди

1830

Марокаш чоршанба куни кечқурун Стокголмдаги марказий масжид олдида Қуръон мусҳафини йиртиб, ёқиб юборгани учун Швециядаги элчисини чақириб олди, деб хабар бермоқда мамлакат давлат ахборот агентлиги.

Марокаш ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Швеция бош дипломатини Работга чақириб, қироллик воқеани қоралашини ва бу “қабул қилиб бўлмайдиган” жиноятни рад этишини маълум қилган.

Чоршанба куни ўзини Салван Момика деб таништирган эркак Стокголмдаги масжид олдида полиция қўриқлаши остида мусулмонлар муқаддас китоби нусхасини ёқиб юборган эди.

Ҳодиса мусулмонларнинг Қурбон ҳайити байрамининг биринчи кунида содир бўлган.

12 июнь куни Швеция апелляция суди қуйи суднинг Қуръонни ёқишга қўйилган тақиқни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаб, полициянинг шу йил бошида Қуръон ёқишга қарши иккита норозилик намойишини олдини олишга қонуний асоси йўқ, деган қарорга келган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага