Марокаш хавфсизлик кучлари юзлаб муҳожирларнинг Испаниянинг Сеута анклавига чегарани кесиб ўтишга уринишининг олди олинди, деб хабар берган маҳаллий Al-Omq Al-Maghrebi нашри.
Ҳисоботга кўра, 300 дан ортиқ муҳожир ҳибсга олинган.
Манбалар муҳожирлар ва хавфсизлик кучлари орасида жароҳатланганлар ҳақида хабар берган.
Июнь ойида юзлаб муҳожирлар Марокаш ва Испаниянинг Мелиля анклави ўртасидаги чегарадаги темир панжарадан ошиб ўтишга уринган, бироқ Марокаш ва Испания кучлари томонидан тўхтатилиб, камида 23 муҳожир ҳалок бўлган.
Марокаш расмийларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида Испания билан чегарани ноқонуний кесиб ўтишга камида 14 746 та уриниш тўхтатилган.