Малайзияда 16 декабрда содир бўлган кўчки қурбонлари сони 31 кишига етди.
“Malay Mail” нашрининг Малайзия расмийларига таяниб хабар беришича, қидирув-қутқарув ишлари якунига етган.
Кўчки мамлакат пойтахти Куала-Лумпур шимолидаги Селангор федерал штатининг Батанг Кали шаҳридаги лагер ҳудудида содир бўлганди.
Полиция ходимларининг маълум қилишича, қидирув-қутқарув ишларини тўхтатиш қарори бедарак йўқолганлар йўқлиги тасдиқланганидан сўнг қабул қилинган.
Кўчкидан кейин 92 киши бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган бўлиб, улардан 31 нафари ҳалок бўлгани аниқланди, 61 нафари эса қутқариб олинган.