Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Маҳалла мулкини сотган масъул жазоланди

1082

Баъзан қулоғимизга “ёрдам пулини бизга бермади” ёки “бола пулини тезроқ олиш учун пулимнинг ярмини “ёрдам” берган инсонга бердим”, деган гап сўзлар чалинади. Давлат томонидан аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида жуда катта маблағлар ажратилмоқда. Бироқ, айрим масъул вакилларнинг фирибгарлиги сабаб бу маблағларнинг ҳаммаси ҳам тўғри сарфланмайди.       Қарши туманида яшовчи Соҳиба Тўраева (исм шарифи ўзгартирилган)  масъул лавозимда ишлаб туриб бировнинг мол-мулкига фирибгарлик йўли билан эга чиққан. Ҳалол ишлаш, борига қаноат қилишдан йироқ бу аёл маҳалласига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган қиймати 20 миллион сўмга яқин бўлган бинони танишига арзон нархда 7,5 миллион сўмга келишиб сотади. Бирорта тегишли ташкилот розилиги, рухсатисиз амалга оширилган бу жараёнда ноқонуний олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади. Ушбу маблағдан 1 миллион сўм пулни фуқаролар йиғини ҳисоб рақамига кирим қилади. Қолган 6,5 миллион сўмни ўз манфаати йўлида ишлатиб юборади. 

Осон қўлга киритилган маблағлар аёлга илҳом беради. Хусусан, туман тадбиркорлари ва фермер хўжаликлари томонидан ҳомийлик учун ажратилган маблағларни маҳаллада яшовчи кам таъминланган оилалар рўйхатида турмайдиган ва моддий ёрдам сўраб мурожаат қилмаган 7 нафар фуқарога жами 12 миллион 50 минг сўм маблағни моддий ёрдам пуллари ажратиш бўйича “Халқ банки” АТБ Бешкент филиалига рўйхат беради.  

Нафсига қул бу кимса моддий ёрдам тайинлаш ҳақида комиссия қарори бўлмаган ушбу фуқароларга ноқонуний равишда моддий ёрдам пули ўтказиб, ушбу фуқароларнинг пластик карточкаларини қўлга киритиб, бу пулларни шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборади.

Бир марта хато қилган инсон уни бир неча бор такрорласа бу ишдан асло уялмайди. Соҳиба фирибгарликдан ташқари моддий ёрдам пулларини қўлга киритиш мақсадида ҳужжатларни қалбакилаштириб, сохта ёзув ва маълумотлар тайёрлаган. 

Пул топиш йўллари кўп. Соҳиба учун осон ва нотўғри йўл маъқул келди. Бу йўлнинг охири борлигини унутган аёл бугун йўл сўнгида қилган қилмишидан пушаймонлигини айтмоқда. Эл-юрт олдида шарманда бўлган, фирибгар номини олган аёл пулларни ва жарималарни тўлайдиган бўлди. Бировнинг ҳақи бировга насиб қилмайди дейишади. Ўзгани ҳақини еган аёл қонун олида ҳам жамият олдида ҳам жавоб бериши муқаррар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага