Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Лондон полициячиси: «Мен Исломни эмас, Аллоҳ мени танлади»

3411

Лондонлик Пол Ридинг исмли полициячи Эдвар Роудда маҳаллий мусулмонлар жамоаси билан 16 йил ишлагандан сўнг Исломни қабул қилган.

"Менинг ишим - жамоатчилик билан мулоқот қилиш", дейди Пол мусулмонлар кўп бўлган минтақада тартибни сақлаш вазифаси ҳақида. “Кўпчилик менга: Пол, иншааллоҳ, қачондир сен исломни қабул қилиб, мусулмон бўласан”, деб айтишарди, деб эслайди у. “Аммо ҳеч ким мени бундай қилишга мажбурламаган. Орадан маълум вақт ўтгач, мен Қуръонни ўрганишни бошладим ва Ислом динига диққат билан қарай бошладим. Бу ажойиб, тинчлик дини. Беш ой ичида мен икки марта Қуръонни  ўқиб чиқдим”. 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда у бирорта ҳам фарз намозни қазо қилмайди. “Ёнимга келган диндош ёшлардан: “Намоз ўқияпсизми?” деб сўрайман. Бир куни келиб улар: “Биз ҳам намоз ўқияпмиз”, дейишади. Алҳамдулиллаҳ, шундай бўлади... Улар мени, мен эса уларни илҳомлантира оламан, – дея таъкидлайди қонун посбони.

– Одамлар мендан: нега Исломни танладингиз? – деб сўрашади. 

Мен Исломни эмас, Аллоҳ мени танлади деб жавоб бераман. Худога шукур, менда ҳеч қандай шубҳа-гумон йўқ. Мен шунчаки полициячи эмасман. Мен ака, амаки, ўғил, жиян ва дўстман. Ва мен бахтлиман! – дейди Пол.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага