Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливия Олий Кенгаши: “Мамлакатдаги бўлинишни йил охиригача тугатамиз!”

1010

Ливия Олий Кенгаши раиси Мишрий Марокашнинг пойтахти Работ шаҳрида Ливиянинг шарқида жойлашган Тобрук Вакиллар Палатаси раиси Оқил Солиҳ билан учрашиб, музокара ўтказди.

Музокарадан сўнг Мишрий ва Солиҳ иштирокида қўшма матбуот анжумани ташкил этилди. 

Мишрий Солиҳнинг “давлат кучлари ўртасидаги бўлиниш фуқаролар учун қийинчилик туғдираётгани ва инқирозни чуқурлаштиргани” ҳақидаги фикрига қўшилишини таъкидлади.  Ҳамда бирлашиш борадасидаги  музокаралар Марокашда давом эттиришларини айтди.  

Мишрий жорий йил охиригача мамлакатдаги бўлинишни тугатиш учун ҳаракат қилишларини қўшимча қилди. 

Тобрук Вакиллар Палатаси раиси Солиҳ ҳам Мишрий билан Бузника келишувини йил охиригача татбиқ этишга рози бўлганини маълум қилди. Қисқа вақт ичида бирлашган ижро ҳокимияти бўйича келишувга эришишларига ҳам ишонч билдирди. 

Тобрук Вакиллар Палатаси раиси мулоқотни қайта бошлаш, президентлик ва парламент сайловларини ўтказиш бўйича ҳам келишиб олганликларини билдирди.  

Ливия партияларининг Марокашдаги музокаралари

Ливияда Абдулҳамид Дибайба ва Фатҳий Башага бошчилигидаги икки алоҳида ҳукумат мавжуд. Бу ҳолат мамлакатдаги беқарорликнинг давом этишига сабаб бўлмоқда. 

Марокаш 2020 ва 2021 йиллари Тобрукдаги Вакиллар Палатаси ва Ливия Олий Кенгашининг музокараларига мезбонлик қилди. 

2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган Ливия Сиёсий мулоқот форуми йиғилишларида президентлик ва парламент сайловларини 2021 йил 24 декабрда ўтказишга қарор қилинган. Бироқ Вакиллар палатаси ва Олий Кенгашнинг қонуний кучларни белгиловчи инфратузилма бўйича келиша олинмаганлиги сабабли сайловлар қолдирилган.

 Ливия Миллий Бирлик Ҳукумати Бош вазири Абдулҳамид Дибайба Вакиллар Палатасини Женева келишувида белгиланган йўл харитасидан четга чиқишда айблаб, ўзининг вақтинча “пост”да эканини ва бу вазифани фақат сайланган ҳукуматга топширишини маълум қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага