Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ливия Бош вазири: "Сайловлар тез орада ўтказилиши мумкин”

693

Ливия Бош вазири Дибайба Саудия Арабистонининг Ал-Ҳадас телеканалига мамлакатдаги сайлов жараёни билан боғлиқ баёнотлар берди.

"Сайлов комиссияси йиллар эмас, бир неча ой ичида (сайловларни ташкил этишга) тайёр. Конституция асосида консенсусга эришилса, Ливияда сайловлар ўтказилиши мумкин" деди Дибайба.    

Дибайба Ливияда "3 миллион сайловчи билан сайлов ўтказилиши учун босим ўтказганликларига" диққат қаратиб, сайлов жараёнидан четга чиқишга ҳаракат қилаётганлар борлиги ҳақида огоҳлантирди.

Ливияда сайловлар боши берк кўчада

Ливияда бир муддат Абдулҳамид Дибайба ва Фатҳий Башага бошчилигидаги икки алоҳида ҳукумат мавжуд. Бу ҳолат мамлакатдаги беқарорликнинг давом этишига сабаб бўлмоқда. 

2020 йил ноябр ойида бўлиб ўтган Ливия Сиёсий мулоқот форуми йиғилишларида мамлакатда президентлик ва парламент сайловларини 2021 йил 24 декабрда ўтказишга қарор қилинган, бироқ сайловлар белгиланган санада ўтказилмаган. 

Тобрукдаги Вакиллар Палатаси 10 февралда мамлакат ғарбидаги депутатларнинг кўпчилиги қатнашмаган йиғилишда амалдаги Миллий Бирлик Ҳукуматининг ваколати 2021 йил 24 декабрда тугаши ва 1 март куни Бошага ҳукуматига ишонч овози бергани сабабли бош вазир этиб сайлади. 

Ливия Миллий Бирлик Ҳукумати Бош вазири Абдулҳамид Дибайба Вакиллар Палатасини Женева келишувида белгиланган йўл харитасидан четга чиқишда айблаб, ўзининг вақтинча “пост”да эканини ва бу вазифани фақат сайланган ҳукуматга топширишини маълум қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага