Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кўзи ожиз кишиларга Қуръон ўқишни ўргатаётган кўзи ожиз муаззин

1030

Туркиянинг Караман шаҳрида кўзи ожиз муаззин Кайра Айдемир ўзи каби кўзи ожиз инсонларга бўртма ҳарфлар билан Қуръон ўргатишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Туркия Диёнат ишлари вазирлиги (муфтийлик) расмий сайти хабар бермоқда.

Мазкур шаҳардаги Меъмор Синон масжидида муаззинлик қилувчи Кайра Айдемир кўзи ожизлар учун бошланғич ва ўрта мактабда таҳсил олган. 

Айдемир ўрта мактабгача бўртма ҳарфлар билан Қуръон ўқиш ва ўрганиш қобилиятидан ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган. У Қуръонни ўқишни жуда хоҳлаган ва имом хатиб ўрта мактабига ўқишга кирганидан сўнг ўзи каби кўзи ожиз ўқитувчи ёрдами билан ўрганган.

Ўрта мактабдан сўнг илоҳиёт факультетини тамомлаган Айдемир муаззинликка тайинланади. Айдемир ўзи каби кўзи ожиз инсонларга Қуръон ўқишни ўргатиш ўзгача завқ эканини айтди. 

Айдемир Караман ёшлар марказида кўзи ожизлар учун Қуръон ўрганиш курси ва спорт тўгарагини ташкил этди. 

“Лойиҳанинг мақсади кўриш қобилияти заиф ўқувчилар учун ҳаётий қўлланмамиз Қуръонни ўқишда ёрдам беришдир. Қуръони Каримни ўргатиш, бу одамларнинг ўзига бўлган ишончини қўллаб-қувватлаш, ижтимоийлашувига ҳисса қўшишдир”, деди Айдемир. 

Айдемир 4 йилдан буён Туркия муфтийлигига қарашли курсларда Қуръон ўргатиш учун дарс бериб келади. 

Маркур курс ўқувчиси Орхан Буюкэкан Қуръон ўрганишни жуда хоҳлаётганини айтади: 

"Мен доим дуо қилардим: Имконият бўлса ўрганардим. Бундай курс борлигини эшитиб, дарҳол ҳужжат топширдим ва ўқишни бошладим. Курсларга келаяпман.Мен жуда хурсандман, хотиржамман. Кўзим билан эмас, қўлим билан ўқийман. Кўзи ожизлигим Қуръонни ўрганишимга тўсқинлик қилмади, дейди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага