Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Кўз тегишидан сақланиш мумкинми?

3060

(давоми, боши бу ерда)     

Аввалроқ кўз тегиши бор нарса экани ҳақида маълумот берган эдик. Энди ундан сақланиш, борди-ю кўз тегса, ундан халос бўлиш борасида шариатимиз кўрсатган тавсияларни ўрганиб чиқамиз. 

Аввало кўз тегиш ёки тегмаслиги ҳам Аллоҳ таолони изни, иродаси билангина бўлишини унутмаслигимиз керак.  Биз “Аллоҳ таоло хоҳлаган ишлар бўлади, хоҳламаган ишлар бўлмайди” деб иймон келтирганмиз. Бунга қатъий ишонамиз. Кўз тегиш ёки тегмаслик масаласи ҳам Аллоҳ таолони тақдир тақозоси билан бўлади. Шунинг учун мўмин-мусулмонлар ҳар нарсадан ҳадиксираб қўрқавермайди, шумланавермайди. Аммо эҳтиёт булади. Суннатда келган дуолар билан ўзини ҳимоя қилиб юради. Бошқаларга ҳасад қилишдан сақланади. Ислом шариати доирасидан ташқари бўлган барча иш ва ҳаракатлардан сақланади. Буларга қўшимча тарзда доимо дуо ва истиғфорда бўлади. Улардан дуо ва истиғфор йўли билан сақланиш ҳақида Фалақ сураси нозил бўлди:

“Тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман” (Фалақ, 4-5).

Суннатда келган дуолар ҳақида қуйидаги ҳадиси шарифни келтиришимиз мумкин:

Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинади: 

Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдилар-да “Эй Муҳаммад, бирор шикоятинг борми? – дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа, шикоятим бор” деганларидан сўнг Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳга ушбу дуони ўргатдилар:

“Сен шундай деб дуо қилгин: Бисмиллаҳи арқийка, мин кулли шайъин юъзийка, мин шарри кулли нафсин ав айни ҳаасидин. Аллоҳу яшфийка, бисмиллаҳи арқийка” (эй Аллоҳим, сенинг номинг билан барча озор берадиган нарсалардан паноҳ сўрайман. Барча ёмон назар-нафаслардан, ҳасад кўзи билан қарайдиганларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.  Аллоҳ сенга ўз исми билан шифо беради) (Муслим ривояти).   

Мазкур ҳадиси шарифнинг дуо қисмини айни матндагидек ёдлаб олиш мақсадга мувофиқдир:

“Бисмиллаҳи арқийка, мин кулли шайъин юъзийка, мин шарри кулли нафсин ав айни ҳаасидин. Аллоҳу яшфийка, бисмиллаҳи арқийка”.

“Аби Умама Саҳл ибни Ҳанифдан ривоят қилиб шундай дейди: “Омир ибни Робийъ Саҳл ибни Ҳанифни кўрди-да, бунчалик териси оқ одамни кўрмаган эдим” деди. Шунда Саҳл ҳушидан кетиб ерга йиқилди. Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келиб “Эй Аллоҳнинг расули, Саҳл бошини кўтармаяпти”, дедилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Бу ишда кимнидир айбдор деб биляпсизларми?” - дедилар. Шунда саҳобалар: “+а, Омир ибни Робийъдан кўраяпмиз”, деб жавоб беришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни чақиртириб келдилар-да, унга қаттиқ танбиҳ бериб, шундай дедилар: “Сизлардан бирингиз ўз биродарини ўлдирадими? Унга баракот тиламадингми? Унинг учун таҳорат ол!”

У саҳоба таҳорат олгач, унинг изорини (шалвари)ни сув йиғилган идишга ботириб олдилар-да, сувини Саҳлнинг бошидан қуйдилар. Шунда Саҳл ўзига келиб, ҳеч нарса бўлмагандек юриб кетди” (Молик ва Аҳмад ибни Можалар ривояти).

Эътибор берсак, ушбу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Омир ибни Робийга қарата: "Уни кўрганингда барака тилаб дуо қилмадингми?" деб танбиҳ бердилар. Демак, бир одамдаги неъмат ва ютуқларни, яхшиликларни кўрган пайтимизда “Маша Аллоҳ, субҳаналлоҳ,” дейиш, унинг ҳақига барака тилаб, дуо қилиш тавсия қилинади.    

Мазкур кўрсатмаларга қўшимча тарзда уламоларимиз тавба ва истиғфорларда бўлиш, Ихлос, Фалақ, Нас, Оятул Курсийларни ўқиб юришни тавсия қиладилар. 

Маълумки, инсонийлик фитратида бошқаларга нисбатан ғашлик ва бахиллик одатлари бўлиб туради. Мана шунинг эътиборидан ўзига етган бирор яхшилик ва неъматларни бошқаларга айтавермаслик, сир сақлаш ҳам талаб қилинади. Айтиб ўтилган тавсияларнинг барчаси уламоларимизнинг ояти карима ва ҳадиси шарифлар асосида ўрганиб чиққан хулосаларидир.  

Валлоҳу аълам биссоваб.

Тоҳир Воҳид, Тошкент шаҳридаги "Умар ибн Хаттоб" масжиди имоми ноиби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага