Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коррупция – фақат пора олиш-бериш эмас!

1162

Прокуратура идоралари томонидан спорт ва маданий мерос соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат тадбирлари тизимли равишда давом этмоқда.

Тадбирлар давомида спорт таълим муассасаларини жорий таъмирлаш бўйича ўтказилган тендерлардаги коррупциявий схемалар фош этилди.

Жумладан, 2019-2021 йилларда республика бўйича жами 72 та спорт мактабда 13,5 миллиард сўмлик жорий таъмирлаш бўйича ўтказилган тендерларда кафилланган шахсларнинг иштирок этишига йўл қўйилиб, коррупциявий ҳолатларнинг келиб чиқишига замин яратилган.

Масалан, Бухоро олимпия захиралари коллежи биносини жорий таъмирлаш учун коллеж директори раислигида ўтказилган гўёки очиқ тендер танловларида фақат тадбиркор Ф.Қ. таъсисчилигидаги 4 та корхона қатнашиб, уларнинг биттаси ғолиб деб топилган. 

Ёки, пойтахтдаги Гимнастика спорт мактаби биносини таъмирлаш учун ўтказилган тендерда қатнашган “F.t” МЧЖ таъсисчиси ва тендер ғолиби “S” МЧЖ раҳбари бир шахс – Қ.Ф. эканлиги ҳамда у мактаб директорининг акаси эканлиги аниқланди.

Бу каби қонун бузилиши ҳолатлари Сурхондарёда 10 та, Қорақалпоғистонда 9 та, Навоий ва Қашқадарёда 8 тадан, Фарғона ва Наманганда 7 тадан, Самарқандда 5 та, Жиззах ва Хоразмда 4 тадан, Бухоро ва Сирдарёда 3 тадан, Тошкент шаҳрида 2 та ҳамда Андижон ва Тошкент вилоятларида 1 тадан кузатилган.

Аниқланган барча қонун бузилиши ҳолатлари бўйича айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилди.

Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага