Маълумки, Конституция - олий юридик кучга эга бўлиб, барча муҳим ҳуқуқий меъёрларни тартибга солувчи асосий давлат қонунидир. Дунёнинг деярли барча давлатларида бу қонун мавжуд, бироқ конституцияси йўқ давлатлар ҳам бор. Лекин бу давлатларда кодификацияланмаган конституция мавжуд. Яъни, асосий ҳуқуқий меъёрлар давлат тузилишининг асоси бўлган ягона ҳужжат билан эмас, балки маълум бир қонун ҳужжатлари мажмуи билан тартибга солинади.
"Кодификацияланмаган конституция" — бу битта ҳужжат ёки ёзма конституция бўлмаган ҳолда турли ҳужжатлардан олинган қоидалардан ташкил топган конституциядир. Маълумот сифатида фойдаланиладиган ҳужжатлар суд тизими ва ҳуқуқшуносларнинг шарҳларини ўз ичига олиши мумкин. Кодексланмаган конституцияга кўра, ҳукуматнинг янги шартлари ва ҳуқуқий ҳолатлари прецедент ёки қабул қилинган қонунлар билан тартибга солинади.
Дунёда кодификацияланмаган конституцияга эга еттита шундай давлат бор.
КАНАДА
Канада конституцияси ёзма актлар ва ёзилмаган конвенциялар тўпламидан иборат. Унда мамлакатнинг бошқарув тизими ва барча фуқаролар ва резидентларнинг ҳуқуқлари баён қилинган. Конституция 1982 йилдаги Канада қонуни, 1867 йилги Конституция қонуни, уларга киритилган тузатишлар ва 1982 йил Конституциявий қонуннинг 52(2) бўлимида келтирилган актлар ва буйруқлардан иборат. Ёзилмаган конституциявий қонуннинг манбалари конституциявий конвенциялар ва ёзилмаган тамойиллардан ташкил топади.
БИРЛАШГАН ҚИРОЛЛИК
Бирлашган Қироллик конституцияси халқ ва ҳукумат ўртасидаги ҳуқуқий келишувларни белгилайдиган қонунлар ва тамойиллар тўпламига асосланади. Конституция халқ ва давлат ўртасидаги муносабатлар, қонун чиқарувчи, суд ва ижроия ҳокимиятлари фаолияти билан боғлиқ. Буюк Британия конституцияси кодификацияланмаган бўлсада, бир нечта ёзма ва ёзилмаган манбаларга асосланади.Парламент томонидан қабул қилинган қонунлар Буюк Британияда қонуннинг якуний манбаси ҳисобланади. Парламент ўз акти орқали янги низомларни қабул қилиш воситасида конституцияни ўзгартириш ҳуқуқига эга.
ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ
Янги Зеландия конституцияси - бу мамлакат ва унинг фуқаролари ўртасидаги келишувларни белгилайдиган қонунлар ва тамойиллар тўпламидир. Янги Зеландияда ягона конституциявий ҳужжат йўқ, бунинг ўрнига 1986 йилги Конституция акти, Парламент актлари ва суд қарорлари каби бир нечта ҳужжатларга амал қилинади. Кодексланмаган конституция мамлакатда монархия тузумини тасдиқлайди ва Waitangi шартномаси ҳукуматнинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. Янги Зеландия ҳукуматининг учта тармоғи ва уларнинг функциялари 1986 йилги Конституция тўғрисидаги қонунга асосланади.
САУДИЯ AРАБИСТОНИ
Саудия Aрабистонида юридик кучга эга ёзма конституция йўқ. Саудия Aрабистони ўз ҳуқуқий тизимини Қуръон ва пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) суннатидан олинган шариат қонунларига асосланиб тузади. Шунингдек, мамлакат қозилари томонидан талқин қилинадиган исломий-илмий келишувга ҳам таянади. Ҳуқуқий “бўшлиқ” интеллектуал мулк ва корпоратив қонунлар каби замонавий масалалар юзасидан чиқарилган қирол фармонлари асосидаги қоидалар билан тўлдирилади. Саудия Aрабистонида Шариат конституция ўрнида кўриладиган Қуръон ва Суннат билан якуний инстанция бўлиб қолмоқда.
ИСРОИЛ
Исроил давлати ёзилмаган конституция ва Исроил Таъсис Aссамблеяси томонидан 1950 йил 30 июнда қабул қилинган Ҳарари қарорига мувофиқ иш олиб боради. Исроилнинг мустақиллик декларацияси 1948 йил 2 октябргача конституция қабул қилинишини ваъда берган, аммо Кнессетдаги муросасиз келишмовчиликлар туфайли ҳали тўлиқ кодификацияланган конституция қоғозга туширилмаган. Бироқ, бир нечта асосий қонунлар жорий этилган.
ХИТОЙ
Aйрим хитойлик академиклар, жумладан, ҳуқуқ назариётчиси Жианг Шигонг ҳам Хитойда коммунистик партиянинг ҳар томонлама етакчилигига асосланган ёзма конституция ва ёзилмаган конституция борлигини таъкидлайдилар.
САН-МАРИНО
Сан-Марино ўз конституциясини ташкил этувчи бир неча асрлик ҳужжатлар тўпламига эга. Ушбу ҳужжатларга 1600 йилдаги 6 та китоб ва Фуқаролар ҳуқуқлари декларацияси киради. Бу дунёда ҳозиргача сақланиб қолган энг қадимги конституция ҳисобланади.