Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Колумбия: собиқ исёнчи президент бўлди

1036

Янги президент давлат бошқарув услубига халқнинг норозилик кайфияти авж олган пайтда сайланди.

Пойтахт Боготанинг собиқ мери ва ҳукуматга қарши исён кўтарган М-19 ҳаракати аъзоси Густаво Петро Колумбия президентлигига сайловда ғалаба қозонди.

Густаво Педро 50,4 фоиз овоз тўплаб, асосий рақиби бизнес магнат Родолфо Ҳернандесни 700 000 мингга яқин сайлов бюллетини фарқи билан мағлуб этди.

Мамлакат ўнлаб йиллар давомида мўътадил ва консерваторлар томонидан бошқарилган, эндиликда янги раҳбардан катта ўзгаришлар умид қилинмоқда.

Маълумот учун, 62 ёшли Петро М-19 исёнчилар гуруҳининг жанговар аъзоси бўлган, бунинг учун у 1980 йил қисқа муддатга қамоққа олинган. Гуруҳ 1985 йилда 100 га яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлган қарама-қаршиликда мамлакатнинг олий судьяларини айбдор деб билиб, уларни гаровга олган ва бу ҳаракати билан машҳур бўлган эди.

Янги президент халққа университетларда бепул таълим, пенсия ислоҳотлари ва қашшоқликка қарши кураш, нефть-газга қарамликдан чиқишни вада берган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага