Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ким кимга насиҳат қилиши мумкин? 

4278

Умуман бировнинг ҳаётига, фикрларига, турмуш тарзига аралашиб ақл ўргатиш қай даражада тўғри?

Албатта, инсон ўз эътиқоди ва қадриятларини ўзи белгилайди, бу борада у эркин. Лекин дин шундай нарсаки, ўша дин вакилларининг умумий қадриятлари бўлади ва бу ҳақида бир-бирига эслатиш, ўргатиш ўша диннинг ажралмас қисмидир. Исломда ҳам яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш энг асосий талаблардан биридир. 

Энди, бир одам ҳеч қайси динни тан олмай, ўз қадриятлари асосида яшашни афзал кўрса, унинг ароқ ичиши ёки бошқа "ёмон" ишлари учун койиш, унга насиҳат қилиш нотўғри бўлиши мумкин, бу ҳақида ҳеч нарса демайман, лекин у аввал бошдан, ўзини мусулмон сифатида жамиятга тақдим қилаётган бўлса, яъни мана шу дин эътиқодида яшашни бўйнига олган бўлса, бошқа мусулмон дўсти ёки (но)таниши унга насиҳат қилиши жуда нормал ҳолат. Бу жамиятнинг бўлиниши эмас, айни қадрият асосида яшайдиган икки шахснинг ўзаро мажбуриятидир. Худдики, бир давлатда яшаётган инсонларнинг бир-бирига "қонунни бузма" деб насиҳат қилганидек. Агар мусулмон бўлмаса, гап йўқ, ўша доирадан чиқади, у бошқача яшашни, бошқа қадриятларни танлаган эркин шахс, у билан энди ватандошлик муносабати қолади холос. Ё кўрганмисиз, мусулмон эмаслиги очиқ бўлган, масалан бошқа миллатдаги кимдирнинг ароқ ичиши бўйича маломат қилинганини?

Бу гўёки, бировнинг ҳаётига аралашиш, ақл ўргатиш эмас, ҳар икки томон мусулмончилик билан бирга қабул қилган шартлардан биридир. Албатта, ҳақоратлар, жанжаллар бундан мустасно, бу томонига ҳамма қарши. Насиҳатнинг қай даражада тўғри ёки нотўғрилиги ҳам, баҳслар учун очиқ ва ҳар бири алоҳида масала. 

Масалан, кимдир сизга "ароқ ичма" деб "ақл ўргатса", ё "узр, мусулмон эмасман" дейсиз, ё "гапинг тўғри, ичмаслигим керак" дейсиз, учинчи вариант йўқ. Чунки мусулмонман, деганингизда қадриятларингиз мажмуида сиз ароқ мумкин эмаслигини ҳам қабул қилиб бўлгансиз. У сизга қадриятингизни эслатяпти холос, ўз қадриятини тиқиштирмаяпти.

Агар мусулмон бўлмаса, унинг ароқ ичишини маломат қилмаслик керак. Токи бу одати жамиятга, оиласига, атрофига зарар келтирмаётган бўлса...

Мусулмонман дер экансиз, бошқа бир мусулмоннинг сизга насиҳат қилишига розиман, деганингиз ҳамдир.  Ҳам мусулмонмиз деб, ҳам ўз қадриятимни фақат ўзим белгилайман, бошқалар насиҳат қилмасин деб яшаш мантиқсиз.

Қаҳрамон Асланов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага