Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Броварида вертолёт қулаб тушди. Украина Ички ишлар вазири ва ўринбосари ҳалок бўлган.

2116

Бугун, 18 январь куни Киев яқинида жойлашган Бровари шаҳридаги болалар боғчаси ҳудудида вертолёт қулаб тушган. Ёнғин чиққани ҳамда одамлар хавфсиз жойга кўчирилгани маълум қилинди.

Қайд этилишича, вертолёт қулаши вақтида боғчада болалар бўлган, эвакуация аллақачон якунланган. 

«Бровари шаҳрида вертолёт болалар боғчаси ва турар-жой биноси ёнида қулаб тушди. Фожиа пайтида боғда болалар ва муассаса ходимлари бўлган. Айни дамда ҳамма эвакуация қилинган. Жабрланганлар бор», - деган Киев вилояти ҳарбий администрацияси раҳбари Олексий Кулеба.

Воқеа жойида тез ёрдам, полиция ва ўт ўчирувчилар ишламоқда.

Броваридаги вертолёт ҳалокати вақтида бортда ички ишлар вазири Денис Монастирский, унинг ўринбосари Евгений Енин ва Ички ишлар вазирлиги давлат котиби Юрий Лубкович бўлган.

Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги хабардор манба РБК-Украинага берган изоҳида айтиб ўтди.

«Воқеа жойида қутқарув операцияси давом этмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирча 17 киши ҳалок бўлган, улардан 2 нафари ёш бола», - деб ёзган Олексий Кулеба.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда шифохоналарда 22 киши ётибди, улардан 10 нафари болалар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага