Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Киев масжидидаги бомбапаноҳ

1584

Украина ҳукумати Россиянинг эҳтимолий босқинига қарши бомбапаноҳларни тайёламоқда, дея хабар беради “Евроньюс”.  

Пойтахт Киевда ана шундай бомпаноҳлардан бири масжид ертўласида жойлашган бўлиб, декабрь ойида шаҳар маъмурияти уни хавфсизлик талабларига мувофиқлаштиришни сўраган.

«Биз бу бинони сотиб олдик, таъмирладик ва Ислом маданияти марказига айлантирдик. Лекин ўтган йилнинг декабрь ойида Киевдаги бомбапаноҳлар жойлашган харита эълон қилингандан сўнг ертўламиз бошпана учун мўлжалланганини тушундик», – дейди имом Сожид Исмоилов.

Илгари ертўлада спорт зали бўлган. Хавфсизлик протоколларига кўра, ҳужум содир бўлган тақдирда, бошпана бир соат ичида одамларни қабул қилишга тайёр бўлиши керак.

“Бомбапаноҳ нафақат мусулмонлар, балки унга муҳтож бўлган барча фуқаролар учун очиқ бўлади”, – дейди имом.

Ҳаммаси бўлиб Киевда 500 дан ортиқ бомбапаноҳ мавжуд, уларнинг асосий қисми метрода жойлашган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага