Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кема ҳалокатидан омон қолган аёл йўловчилар сонини айтди 

967

22 сентябрь куни Ливан шимолидаги Триполидан йўлга чиққан муҳожирлар кемаси чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Кемада сурияликлар ва фаластинликлар билан бир қаторда ливанликлар ҳам борлиги билдирилди. 

Кема ҳалокати оқибатида ҳаётдан кўз юмганларнинг яқинлари, шунингдек, офатдан омон қолиб, шифохонада даволанаётганларнинг яқинлари ал-Арида чегара постида кутишда давом этмоқда.

Ҳалокатдан омон қолган ва Тартусдан Триполидаги касалхонага олиб келинганлар орасида 22 ёшли ливанлик Дуа Холид ал-Мавлий ҳам бор. 

У журналистларга берган интервьюсида Европага йўлга чиққан кемада камида 150 киши бўлганини, қайиқ чўкиши туфайли 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлганини айтди. 

Мавлий жуда тушкунликда эканини, чунки икки ойлик ҳомиласидан айрилганини билдирди.

Қайиқ ҳалокатида 94 киши ҳалок бўлди

Ливан Олий ёрдам қўмитаси раиси генерал-майор Муҳаммад Хайр 24 сентябрь куни берган баёнотида кемадаги йўловчилар сонини билмаслигини айтганди. 

Ҳозиргача 94 кишининг жасади топилгани ва 19 нафари қутқарилгани ҳақида хабар берилган. 

Ливан ҳарбийлари томонидан кеча берилган баёнотда, кема фалокатига алоқадор икки гумондорнинг қўлга олингани айтилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага