Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Карим Бензема: "Мен мусулмонман. Макка яқин..."

4021

Яқинда "Реал Мадрид"нинг юлдуз футболчиси, асли жазоирлик Карим Бензема Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубига келиб қўшилди. У  журналистларга фаолиятини нега Саудияда давом эттиришга қарор қилгани ҳақида гапириб берди.

Сешанба куни Бензема мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган "Ал-Иттиҳод" билан 2026 йилгача шартнома имзолаганди. 

“Нега Саудия Арабистонини танладим? Мен мусулмонман, бу мусулмон давлати ва мен шу ерда яшашни хоҳлайман. Бу Европадан фарқ қилади, лекин мен илгари Саудия Арабистонида бўлганман. Бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Биринчидан, бу гўзал мусулмон мамлакати ва мен шу ерда бўлишни хоҳлайман”, - дея тушунтирган футболчи.

“Мусулмон мамлакатида бўлиш жуда муҳим, у ерда мени яхши кўришларини ҳис қиламан, бу менга янги ҳаёт бошлашимга имкон беради. Мен араб тилида равон гаплашмоқчиман, бу мен учун муҳим. Бошқа кўплаб нарсалар ҳам бор. Саудия Арабистонида эканлигимдан хурсандман, Макка яқин. Мен мусулмонман, шунинг учун бу мен учун муҳим. Мен жойимни топдим, бу ерда ўзимни энг яхши ҳис қиляпман. Оиламнинг барча аъзолари қувонч билан бу ерга келишади. Биламан, бизнинг жойимиз Саудия Арабистонида”, — дея қўшимча қилган у.

34 ёшли Карим Бензема сўнгги 14 мавсумни "Реал" сафида ўтказди ва 5 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага