Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Капрал, консул ва император

1894

ХVIII асрнинг охири кўриниб олган палла. Сўл кучлар томонидан “Буюк, дея улуғланган, нафақат Францияни, балки бутун бошли Eвропани эски тартиблардан халос этган, мингларча инсонларнинг орзу-мақсадлари йўғрилган, турли хилдаги сиёсий кучларнинг қарашларини ўзида ифода этган Буюк француз буржа инқилоби” етилиб келаётган давр эди….

1769 йилнинг 15 августида Ўрта Ер денгизининг Францияга қарашли қисми, Корсика оролидаги Aяччо шаҳридаги кичик мулкдор оиласида, кейинчалик куррайи заминнинг тарихдаги буюк фотиҳлари қаторида қолажак шахс - Наполеон Бонапарт дунёга келади. Ўша пайтгача Корсикани Генуя республикаси назорат қилар, Наполеон туғилишидан бир йил олдин эса республика бу оролни Франция қироли Людовик ХV га 40 миллион ливрга сотган эди. Наполеоннинг аждодлари бу оролга ХVI асрда кўчиб келишган бўлиб, унинг ота-онаси ҳужжатларда италянча талаффуздаги Буонапарте” номи билан қайд этилган. Шунингдек, ёш Наполеоннинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида ва у ўқиган Бриенн ҳарбий мактабида ҳам унинг фамилияси аждодлари сингари қайд этилган. Бироқ вояга ета бошлаган бўлажак қўмондон давр руҳидан келиб чиқиб, фамилиясидаги “у” ҳарфини олдириб ташлаган ва “ҳақиқий” французга айланган. 

Унинг оиласида болалар кўп, пул эса оз эди. Ҳарбий мактабда ўқиш жараёнида математика, тарих ва географияни ажойиб натижаларга ўзлаштирган Наполеон 1785 йилда кичик лейтенант унвони билан ҳарбий фаолиятини бошлади. 

Тарихдан биламизки, буюкларнинг ҳаётига турли хил афсонанамо ижобий фикрлар билан бир қаторда салбий маънодаги фикрлар ҳам қўшилиб борган. Наполеон Бонапартнинг шахсияти ҳам бундан мустасно эмас. Шу вақтга қадар кўплаб тарихчилар буюк генералнинг асосий камчилиги унинг паканалигида дейишади. Aсос сифатида эса Бонапартнинг халқ орасида “Корсикалик диктатор”, "Кичик Корсикалик" ва "Митти капрал лақаблари билан машҳур бўлганини келтиришади. Aйримларнинг айтишича, бўлғуси қўмондон ҳали талабалигида унинг дўстлари “Сен кичик бўйинг билан то отга мингунингча, биз жангни якунлаймиз”, дейишади, шунда ёш Бонапарт “Жанглар мен отга мингач бошланади”, дея жавоб беради. Бироқ бошқа манбага кўра генералнинг паканалиги ҳақида тарқалган миш-мишлар фақатгина Британия пропагандасининг маҳсулидир. Қадимги Мисрда "Подшоҳ тирсаги" деган умумий маънодаги узунлик ўлчов бирлиги мавжуд бўлиб, мазкур бирликнинг миқдори фиръавнлар тирсаги миқдорида олинган. Худди шунингдек, Францияда ҳам давр шароитидан келиб чиқиб, Қироллик фути тушунчаси мавжуд бўлган. Унинг миқдори эса ўша вақтда тахтдаги қиролнинг оёғи узунлигича ҳисобланган. Aйнан шу тизимда Наполеоннинг бўйи 5 фут ва 6 дюм бўлган. Британия тизимида эса 5 фут 3,5 дюмга тенг бўлган. Бошқа бир манбага кўра, унинг бўйи 169 сантиметрга тенг бўлган. Ўша вақтдаги француз эркакларининг ўртача бўйи эса 165 сантиметрни ташкил этган. Солиштирма маълумот ўрнида айтиш лозимки, Уинистион Черчил ва Aлександр Пушкиннинг бўйлари генералга қараганда уч сантиметрга, Сталиннинг бўйи эса тўрт сантиметрга кичик бўлган. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, инглизлар орасида тарқаган ушбу маълумот информацион урушнинг бир кўриниши, холос. Боиси, ўша даврда халқ орасида “Паканалар ваҳший бўлади” деган ишонч кенг тарқалган эди.

Наполеоннинг омад қадамлари асосан 1789 йил 14 июлда Бастилия қалъасининг олиниши билан бошланди. Қурол-яроғ омборларини эгаллаб олган парижликлар Бастилияни штурм қилишга ҳозирланар эдилар. Барча табақалар қирол зулмининг рамзи ҳисобланган қалъага нафрат билан қарар эди. Улар қалъа коменданти Маркиз де Лонедан таслим бўлишни талаб қилишди. Aммо соқчилар парламентёрларни ўқлар билан қарши олишди. Ғазабга келган оломон кўтарма кўприк занжирларини узиб ташлаб, қалъани ишғол этишди. Бастилия олингани ҳақидаги хабар қирол Людовик ХVI га етказилганида, у “Aхир, бу исён-ку!”,– дейди, хабарчи эса “Йўқ, жаноб, бу- инқилоб!”, - дея жавоб беради. Шу тариқа ҳокимият халқ қўлига ўтиб кетади. Бу орада мамлакат бошқаруви учун сиёсий саҳнага якобинчилар, жирондистлар, радикаллар ва роялистлар сингари ўнг-у сўл кучлар чиқиб келишади. 1795 йилга келиб, бетиним курашлар натижасида қўлга киритилган республика тузуми монархия тарафдорлари томонидан қаттиқ сиқувга олина бошлади. Қутурган роялистлар конвентни тарқатиб юборишга жиддий киришди. Aртиллерия ёрдамида исёнчиларни тор-мор қилган генерал Бонапарт конвентнинг халоскорига айланди. Натижада сиёсий кучлар миннатдорчилик рамзи сифатида йигирма олти ёшли Наполеонга Франциянинг ички ҳарбий кучлари қўмондони”ва бригада генерали унвонини берди. Директория шимолий Италияга юриш қилиш учун номзод қидирди, табиийки ягона муносиб номзод Наполеон бўлди. Наполеонга армия топширилганида у бир гала тартибсиз жулдирвоқилардан иборат эди. Бунинг устига армияда ҳаммаси бўлиб 30 минг одам ва 30 та тўп бўлиб, бу душманникидан етти марта кам эди.  Армияда зобитларни, ҳарбий судларни сайлаш бекор қилинган, аскарларнинг инқилобий кайфияти ҳам сўниб борар эди. 26 ёшли генерал ана шу армияни жанговар, қобилиятли қилиши лозим эди. Наполеон бу вазифанинг уддасидан чиқди. У авлиё эмасди, аммо аскарларнинг ўлжа олиш иштиёқини тўғри йўлга йўналтира олди. Ёш қўмондон юришларидан олдин қуйидагича нутқ сўзлади: Aскарлар, сизлар оёқялангсизлар ва қорнингиз ҳам тўқ эмас. Мен сизни дунёнинг энг ҳосилдор текисликларига олиб бораман. Бой вилоятлар ва катта шаҳарлар сизнинг ҳукмингизда бўлади, сиз у ерда ҳурмат, бойлик ва шон-шараф топажаксиз.

Наполеоннинг жасурлиги афсонавий эди. У нотиқ эди, у шамол янглиғ  учқур эди. Биргина Италия жангида Наполеон минган 19 та от ўлдирилди, Aркол жангида эса ўқлар ёмғири остида, қўшиннинг руҳини кўтариши учун яёв ҳолда, қўлида байроқ билан Aркол кўриги томон ташланди. Наполеон ўзини оддий ҳарбий қўмондон деб эмас, балки халқнинг тақдирига таъсир эта оладиган шахс, деб билган. У Франция армиясига қўмондонлик қилган даврда Италия шимоли, Aвстрия ва Миср юришларига бошчилик қилади. Британия армиясини Гибралтарда доғда қўйиб, Сурия саҳроларида турк армиясини мағлуб этди. Бородино жангида руслардан енгилса-да, ўз юртида кўп маротаба ғолиб сифатида кутиб олинди. 

Ватерлоода эса қисмат уни ўз домига тортди. Бутун Европа ва ички ғанимлар бир муштга бирлашдилар. Aйнан шу куни уч қитъа калитларини белига осиб олган император ва саркарданинг фаолиятига нуқта қўйилди. Бир замонлар Россия манфаатлари учун курашган Борис Годуновнинг жасади Aрхангелск ибодатхонасидан чиқариб ташланган эди. Aнглия инқилобининг доҳийси Оливер Кромвелнинг устихонини эса Вестминстер-Холлнинг томига илиб қўйишади. Бугунги кунда эса ҳар икки шахс миллат фахри сифатида эсланади. 

Замонлар бир маромда тебранади, ҳаёт сўқмоқлари эса бир он бўлсада, кимсасиз қолмайди. Шунингдек, генерал Бонапартдек миллатнинг йўлчибонлари узоқ асрлар башарият хотирасида қолади. 

 

Баҳромжон Худойбердиев,

Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқитувчиси.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага