Ижтимоий тармоқларда Лондондерри мактаби ўқитувчиси мусулмон ўқувчиларига бақиргани ва уларнинг эътиқодларига зид бўлган “Прайд мажлиси”ни рад этгани учун уларни танқид қилгани акс этган аудиоёзув тарқалди.
Аудиоёзувда ўқитувчи мусулмон ўқувчиларни танбеҳ бергани, ЛГБТК мавзусидаги мактаб тадбирларида қатнашмаганликларидан ғазаблангани эшитилади. Ўқитувчининг гаплари орасида бундай ўқувчиларга Канадада жой йўқлигини айтган сўзлари ҳам бўлган.
Ўқитувчи болаларга Угандада ҳамжинсбозлар қатл қилинаётганини айтиб, "Агар сиз бундай нарсаларга ишонсангиз, бу ерда яшашингиз имконсиз, чунки Канада бунга ишонмайди", дейди.
Аудионинг ҳақиқийлиги Эдмонтон давлат мактаби алоқа бўйича маслаҳатчиси томонидан тасдиқланган.
Аудиоёзув тарқатилганидан сўнг Канада мусулмонлар жамияти ўқитувчининг гапларини кескин қоралади.
Мусулмон оилалар “ЛГБТ” мавзусининг умумий бўлишига қарши чиқиб, уларда мажбурий иштирок этишга эътироз билдиришди. 2019 йилда Буюк Британияда ҳам худди шундай норозилик намойишлари бўлиб ўтган, у ерда мусулмон ота-оналар ва ўқувчилар бир жинсли муносабатларга оид дарсларни ўз ичига олган мактаб ўқув дастурига қарши чиқишган ва бу мактаб ўқув дастурининг тўхтатилишига олиб келган эди.
Fox News телеканалининг хабар беришича, мактаб олдидаги норозилик намойиши, “деярли ҳар бир боланинг ота-онаси мусулмон бўлган жойда, ғазаб ва норозиликларга жавобан ўқув дастури тўхтатилган. Дастур натижасида бир кунда 600 га яқин бола мактабдан олиб кетилган”.