CАВОЛ:
Агар жума намозида хутба қилган имом бошқа, жума фарзида эса бошқа имом ўқиса намоз дуруст бўладими?
ЖАВОБ:
Жума намозига, жума хутбасини ўқувчи имом бўлиши керак. Чунки жума намози билан жума хутбаси гўё биттадир. Шундай экан иккисини бошқа-бошқа инсон адо қилмаслик керак. Бордию шундай бўлса ҳам, жума намози дуруст бўлади ("Дурарул ҳуккам" китоби) .Валлоҳу аълам.