Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жиддада Мирзиёевнинг Саудияга ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

664

15 август куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон президентининг Саудия Арабистонига бўлажак давлат ташрифига биргаликда тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги аниқ лойиҳаларни назарда тутган ҳолда олий даражадаги ташрифнинг кун тартибини иқтисодий жиҳатдан бойитишни батафсил кўриб чиққан.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга қўшимча Саудия Арабистони инвестицияларини жалб қилиш масалаларига ҳам тўхталган. Янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилишга ўзаро тайёрлик билдирилган.

«Ўзаро муносабатларни фаоллаштириш бўйича мавжуд имкониятлар таҳлили натижаларига кўра, кутилаётган олий даражадаги ташриф мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишига ишонч билдирилди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Президент ташрифини Мадина шаҳрини зиёрат қилиш билан бошлайди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага