Туркия май ойидаги сайловларда дунёга “демократия дарси” берди. Бу ҳақда Анқарада президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг инаугурация маросимида иштирок этган Жазоир Миллатлар кенгаши (парламент юқори палатаси) раиси Салоҳ Гужил “Анадолу”га маълум қилди.
Туркиядаги сайловларни бутун дунё, хусусан Жазоир ва унинг халқи диққат билан кузатганини қайд этди.
“Туркия бизга демократия қандай бўлиши кераклигини кўрсатди. Сайловда 90 фоизга яқин иштирок этди, бу турк жамиятининг демократик етуклигига шубҳа қиладиганлар учун аниқ хабар эди”, - деган Гужил.
Миллатлар Кенгаши раҳбари Туркиядаги сайловларни турк халқи Эрдўғонга ишончини яна бир бор тасдиқлаган “тарихий воқеа” деб атаган.
У Анқара ва Жазоир ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам пойдеворга эга эканини таъкидлаб: “Алоқалар, жумладан, халқаро миқёсда ҳам кенгайиб бориши шубҳасиз”, деган.