Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жазоир БРИКСга қўшилиш учун расмий ариза топширди

688

БРИКСга аъзолик муносабати билан Жазоир Ташқи ишлар вазирлиги вакили Лейла Зарруки сўзга чиқиб, унинг мамлакати иқтисодий иттифоққа қўшилиш учун барча зарур тайёргарликни якунлаганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, блокка киришга тайёрлиги ҳақида Жазоир президенти Абдулмажид Теббун БРИКС+нинг сўнгги саммити чоғида маълум қилган эди. Ушбу ташаббус Россия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланиб, аллақачон янги аъзоларни қабул қилиш тартиби ишлаб чиқилаётганини эълон қилди.

Яқинда бўлиб ўтган саммитда Аргентина, Камбоджа, Миср, Эфиопия, Фижи, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Малайзия, Нигерия, Сенегал, Таиланд ва Ўзбекистон кенгайтирилган таркибда иштирок этди. Улар ҳам ташкилотга аъзо бўлишни режалаштирмоқда ва Россия ва Хитой томонидан уларнинг интилишлари қўллаб-қувватланмоқда. Шундай қилиб, БРИКСнинг сўнгги саммитидан кейингина Аргентина ва Эрон аъзолик учун ариза топширди. Бундан ташқари, янги иштирокчиларни жалб қилиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда. Жанубий Африка Республикаси президенти Кирил Рамафоса Саудия қироллигига ташрифидан сўнг айтганидек, Саудия Арабистони ҳам ушбу ташкилотга мана шундай қизиқиш билдирди. Шу муносабат билан йил охиригача барча тафсилотларни муҳокама қилиш учун Хитой раиси Си Сзинпин Саудия Арабистонига ташриф буюриши керак. Бундан ташқари, Индонезия, Миср ва Туркия яқин келажакда БРИКСга аъзо бўлиш учун ариза топшириши кутилмоқда.

Янги дунё тартиби аллақачон G7 иқтисодий қудратига жиддий таҳдид сола бошлади. Айниқса, АҚШнинг глобал нефть қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича келиша олмагани ҳам яққол мисол бўла олади. Эҳтимол, бу ОПEК аъзоларининг Россия ва Хитой иқтисодий блокига киришидаги асосий омиллардан бири бўлган. Кўп қутбли дунёни барпо этиш йўлидаги янги қадамлар дунёдаги кучлар мутаносиблигининг ўзгаришига олиб келиши аниқ.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, БРИКС мамлакатлари улушига жаҳон ялпи ички маҳсулотининг чорак қисмидан кўпроғи, ер юзаси ҳудудининг 30 фоизи ва аҳоли сони бўйича дунёнинг 42 фоизи тўғри келади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага