Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Жанубий африкалик руҳоний Ислом динини қабул қилганидан сўнг Ҳаж зиёратини адо этди

6120

Бу йил собиқ христиан пастори Иброҳим (Абраҳам) Ричмонд Саудия Арабистонига Ҳажга борган икки миллиондан ортиқ мусулмонлар орасида эди.

Собиқ руҳоний Жанубий Африка фуқароси бўлиб, у бир неча бор бир хил туш кўрганидан кейин исломни қабул қилган. Унинг руҳоний сифатида минглаб издошлари бор эди.

Унинг айтишича, тушида у: “Қавмингга оқ кийим, оқ бош кийим кийишга буюр!” деган буйруқни эшитган. Пастор бунга эътибор бермаган, бироқ бу туш бир неча марта такрорланганидан сўнг бу буйруқни издошларига етказган. Сўнг исломни қабул қилган.

Ричмонд Саудия Арабистонига Ҳажга келганида унга ўнлаб издошлари ҳамроҳ бўлди.

Саудия Арабистони ҳукуматининг расмий твиттер аккаунти томонидан жойлаштирилган видеога кўра, исмини Иброҳимга алмаштирган Абраҳам Ричмонд ҳаётлик пайтида уни ҳидоятга бошлаган Аллоҳга ҳамдлар айтган. Яна унинг хабарига кўра, минглаб издошлари ҳам исломга киришган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага