Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Истанбулда хорижликларнинг яшаши тақиқландими? Ёхуд Туркияда ижара муносабатлари ҳақида мутахассис билан суҳбат

1723

Бугунги кунда айни савол кўпчиликни ўйлантириб қўйди. Сабаби дунёнинг энг мафтункор шаҳарларидан бири бўлган Истанбул шаҳрида ўн минглаб ўзбекистонлик ҳам яшайди. Ўқиш ва иш баҳонасида, шунингдек, даволаниш туфайли мазкур муаззам шаҳарда яшашни кўзлаб турган ҳамюжртларимиз сони ҳам оз эмас, албатта. 
Истанбулдаги 39 та туманда хорижликларнинг яшашлари учун рухсатнома бериш тўхтатилади”, деган мазмундаги хабар маҳаллий ОАВ ларидан бирида эълон қилингач, кўпчилик саросимага тушиб қолди. Туркия Ички ишлар вазирлигининг Миграция департаменти Истанбул расмийлари мазкур хабарни рад этди. 
“Истанбулнинг 39 та тумани хорижликларга яшаш учун рухсатнома бериш учун ёпилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади Миграция департаменти расмий ахборотида.
 Ушбу баёнотдан кейин кўпчилик енгил тин олди. Бироқ ҳозир ҳам Истанбулда яшаш рухсатномасини олиш осонмас. Бунинг учун Миграция департаментига ўқиш, даволаниш каби асос кўрсатишингиз ёки ишчи визасига эга бўлишингиз керак.
Мирзо Фирдавс Отахонов бир неча йилдан бери Туркияда кўчмас мулк савдоси билан расмий равишда шуғуланиб келмоқда. Azon Diyonat маърифий онлайн телеканалида эфирга узатила бошланган Trend кўрсатувининг навбатдаги сонида Мирзо билан Туркияда уй сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги, ижара муносабатларининг қандай йўлга қўйилганлиги ва бошқа шу каби мавзуларда суҳбатлашдик.
“Ўзим Истанбул тижорат университетида магистратура босқичида таҳсил олганман, Файзуллоҳ акам ҳам шу ерда Қўқон хонлиги тарихи бўйича докторлик ишини ҳимоя қилди. Шу баҳона Истанбулга оилавий кўчиб келиб қолганимиздан сўнг мен бу ерда эмлакчилик (маклерлик) иши билан шуғуллана бошладим.
Туркияда ижара муносабатлари бизга нисбатан жудаям тизимли йўлга қўйилган. Айтиш мумкинки, давлат ижарачиларнинг ҳуқуқларини қаттиқ ҳимоя қилади. Чунки, Истанбулни мисол сифатида оладиган бўлсак, тахминимча маҳаллий аҳолининг ярмидан кўпи ижара уйда туради. Дастлабки келган вақтларимда ўйлардимки, туркларнинг 90 фоизи ижарада яшаса керак, деб. Ўз уйи бор кишилар ҳам агар фарзандларининг ўқиши ва ёки ўзининг иши узоқлик қилса, ўша атрофлардан ижарага уй олиб яшайверади, ўзининг уйига ҳам ижарачи қўйиб қўяди. Бу жудаям оддий ҳол саналади ва ортиқча қийинчилик ҳам туғдирмайди.
Ижарачи ва уй эгаси ўзаро ёки эмлакчи ёнида оддий қоғоздаги шартномага қўл қўяди, унда уйнинг ижара ҳақи ва бошқа масалар ёзилган бўлади. Ана шу оддий қоғоз юридик ҳужжат ўрнида ўтаверади. Хорижликлар билан эса нотариал тартибда шартнома тузиш белгилаб қўйилди. Уй эгаси беш йилгача ижарачини чиқариб юбориш ҳуқуқига эга бўлмайди. Ҳатто нархниям ўзи истаганча кўтариб қўя олмайди, балки давлат олдиндан белгилаб қўйган ставкалар асосидагина ошириши мумкин. Ҳозир шу меёр 25 фоизни ташкил қилмоқда. Шунда ҳам бир йилда бир марта ошира олади, холос. Доллар ошиб кетди, уйларнинг нархи кўтарилиб кетди, тўй қилаётгандим, каби важлар ўтмайди бу ерда...
Масалан, бир киши 4 минг лира бериб ижарада яшаётган бўлса, кейинги йилга 25 фоизга кўтарилса, ижара нархи 5 минг лира этиб белгиланади, учинчи йилда эса, 6 250  лира... Агар ижарачини чиқармоқчи бўлса, уй эгаси судга мурожаат қилади. Ана мана бўлиб суд ишиям икки йилга чўзилади ва энг қизиғи аксарият ҳолларда суд қарори ижарачи фойдасига ҳал бўлади.
Яшаётган уйингизни эгаси сотиб юборган тақдирда нима бўлади? Ишонинг, шунда ҳам янги эгаси Сизни қувиб чиқаролмайди. Беш йил давомида яшайверасиз. Шу муддат тугагандан сўнггина уй эгаси шартномани ўзи истаган нархда белгилаши ёки бекор қилиши мумкин. 
Шунинг учун уй сотиб олаётганда мана шу жиҳатга ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак. Бундан ташқари Истанбулда уй сотиб олишда бинонинг қурилганига қанча бўлгани катта аҳамият касб этади. Эски бинолар, масалан, ўттиз йил олдин қурилган уйлар арзон бўлади. Сабаби Туркиянинг ҳавосида намлик юқори. Шунинг учун уйларнинг мустаҳкамлиги йил ўтган сари камайиб бораверади”, дейди Мирзо Фирдавс.

Туркияда яшаш ҳуқуқини олиш мақсадида ёки Туркия фуқаролигини олиш учун уй сотиб олаётганда нималарга эътибор қаратиш керак? Денгиз ёки бўғоз манзараси кўриниб турадиган уйлар ҳамда юқори қаватда жойлашган уйлар нима учун қиммат юради? 
Ана шу каби кўплаб муҳим саволларга жавоб топишни истасангиз, Azon Diyonat маърифий онлайн телеканалида эфирга узатилган Trend кўрсатувини томоша қилинг...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага