1940 – 1944 йиллар оралиғида 500 мингдан 800 минггача лўлилар фашистлар қурбонига айландилар.
Истанбулда улар Освенцим конслагерида фашистлар томонидан ўлдирилган лўлилар хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.
Лўлилар геноцидини хотирлаш куни муносабати билан тадбирлар Ая София масжидида бомдод намози билан бошланди. Тадбирда Туркиянинг Чаноққалъа, Хожайли, Бурса, Истанбул, Ялова ва Мерсин вилоятларидан этник лўлилар иштирок этди.
Туркия лўлилар конфедерацияси президенти Ахмет Чокясар 1940 йилдан 1944 йилгача бўлган даврни эслади. 500 мингдан 800 минггача лўлилар фашистлар қурбонига айланганини таъкидлади.
Чўкясарнинг айтишича, лўлиларга қарши геноцидга кўп йиллардан бери етарлича эътибор қаратилмаяпти.
“Ая София масжидида бомдод намозини ўқиб, сўнг фуқароларимиз билан бирга намоз ўқидик. Биз қайғуларимиз ҳақида гаплашдик. Чунки бу ҳақиқатни дунёга етказиш жуда қийин. Бир геноцид содир бўлди, унинг қурбонлари фақат расмий маълумотларга кўра, 500-800 минг атрофида эди. Аммо, афсуски, дунё буни эсламайди”, деди у.
Освенсим 500 гектар майдонни эгаллаган нацистларнинг энг йирик концлагери эди. У 1940 йилда Краковдан 70 км узоқликда, собиқ казарма ва ташландиқ саноат бинолари ҳудудида яратилган. Освенцим яқинида 45 та концлагер бўлган, улардан энг каттаси Бжезинка (Биркенау) шаҳридаги лагер эди. Бу бутун лагерлар мажмуаси Освенцим-Биркенау деб аталади.
1941 – 1942 йилларнинг ёзида ва кузида "Циклон Б" газини синовдан ўтказгандан сўнг, Освенсимда аллақачон мавжуд бўлган йирик концлагер дарҳол оммавий қирғин марказига айланди – нацистлар бу ерда тўртта йирик газ камералари ва крематориялар мажмуасини қурдилар.
Турли манбаларга кўра, лагерда 1,5 миллиондан 2 миллионгача турли миллат вакиллари ҳалок бўлган.