Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Истанбул марказий кўчалардан бирида портлаш содир бўлди

3966

Бугун Истанбул марказида сайёҳлар билан гавжум, диққатга сазовор бўлган кўчалардан бири Истиқлолнинг пиёдалар қатнайдиган йўлагида портлаш содир бўлганини дастлаб ТРТ телеканали хабар берди. Шунингдек, кўп ўтмай Yenisafakда ҳам воқеалар ривожи борасида хабарлар пайдо бўлди. Нашр дастлаб портлаш натижасида жароҳатланганлар сони 11 нафар эканлигини айтган. Лекин Истанбул ҳокими Aли Ерликая аввалига ўзининг Твиттердаги саҳифасида Истиқлол кўчасидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар борлигини, лекин қурбонлар сони ҳали аниқ эмаслигини ва бу борада текширувлар олиб борилаётганини билдирган. Кейинроқ эса у портлаш натижасида тўрт киши ҳалок бўлганини, жароҳатланганлар эса 38 нафарни ташкил қилаётганидан хабар берган. 

  ОАВларида бераётган маълумотлардан кўчадаги камераларда портлаш билан боғлиқ вазиятлар тасвири ёзиб олингани маълум бўлди.

  Yenisafak нашрининг сўнгги хабарларида Истанбул Бош прокуратураси Истиқлол кўчасидаги портлашни террорчилик ҳаракати сифатида квалификация қилгани кўрсатилган. Мамлакат президенти Эрдоған фожеавий воқеанинг тафсилатлари ҳақида сўзлаб, портлаш қурбонларининг сони 6 нафар, жароҳатланганлар сони 53 нафарга етганини ўз баёнотида маълум қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага