Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроилнинг Ғазога ракета зарбалари тунда ҳам давом этди

1064

Исроил ҳарбий самолётлари пайшанба оқшомида ва жума куни тонгда Ғазо секторининг турли ҳудудларидаги нишонларга йирик ҳаво ҳужумларини уюштирди.

Al-Quds.com сайти Ғазодаги мухбирининг айтишича, рейдлар бир неча қаршилик нишонлари, Ғазо шимоли, марказий ва жанубидаги турли ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги ерлари ва бўш ерларни нишонга олган.

У секторнинг турли қисмларида кучли портлашлар содир бўлганини таъкидлаган.

Унинг хабарига кўра, қаршилик кучлари бир нечта зенит-ракеталарни отган.

Ғазо шаҳрининг шарқидаги бўш ернинг бомбардимон қилиниши Ал-Шужая ҳудудидаги кичик уйнинг қулашига сабаб бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

Содир бўлган портлашдан кейин яна бир портлаш фуқароларнинг уйлари, мулки ва Ғазо шаҳри шарқидаги марҳум Муҳаммад ал-Дурраҳ касалхонасига зарар етказгани айтилмоқда.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил рейдлари натижасида ўз шифохоналарига жароҳат билан келганларни тасдиқламаган.

Исроил армияси матбуот котиби 3 туннель ва 5 қурол ишлаб чиқариш майдончасига ҳужум қилинганини ва бунинг ўтган икки кун ичида ҳамда бугун тунда Ғазодан отилган ракеталарга жавоб эканлигини айтган.

Исроил рейдларига жавобан қаршилик кучлари Ғазо секторини ўраб турган аҳоли пунктларига ракета зарбалари берди.

KAN Исроил телеканали маълумотларига кўра, тунги соатларда сектордан 40 та ракета учирилган, уларнинг ярми тутиб қолинган, яна бир қанчаси очиқ майдонларга тушган.

Шаҳар муниципалитети вакилининг баёнотига кўра, Сдерот шаҳридаги уйлардан бирига зарар етган, бироқ қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага