Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаво ҳужумлари қурбонлари сони ўттиз нафардан ошди

1356

Исроилнинг Ғазо секторига 9 май, сешанба кунидан бери давом этаётган ҳаво ҳужумлари қурбонлари сони 31 нафарга етди, деб хабар бермоқда жума куни Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Вазирликнинг қайд этишича, қамалдаги Фаластин анклавида ҳалок бўлганлар орасида олти нафар бола ва уч аёл ҳам бор. 93 фаластинлик, жумладан 32 бола ва 17 аёл яраланган.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 9 май, сешанба кунидан бери Ғазо секторига ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда.

Бундан ташқари, жума куни эрталаб яна бир ҳаво ҳужуми натижасида турар-жой биноси бутунлай вайрон бўлган.

Фаластин гуруҳлари, ўз навбатида, Исроил ҳудудига ракета ҳужумлари билан жавоб бермоқда.

Фаластин гуруҳлари ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар ҳозирча муваффақиятсизликка учрамоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага