Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Исроилдаги норозиликларнинг  асл сабаби 

2186

Шу кунларда Исроилдаги норозилик намойишлари бутун дунё ҳамжамияти диққат назарида турибди. Фаластинликларга қилинаётган зўравонликлар ва масжидларга босқинлар алоҳида мавзу. Шундай бўлсада, мусулмонларга қилинаётган ҳужумлар аҳолини Исроил ҳукуматида юзага келган сиёсий инқироздан чалғитиш, халқни “ягона душман” қаршисида жипслаштириш мақсадида уюштирилмоқда, деган тахминлар ҳам йўқ эмас.

Хўш, Исроилда нима гаплар ўзи? Нега халқ жазавага тушяпти? Нега шу пайтга қадар Исроил хавфсизлигининг кафолати, дея улуғланувчи Бинямин Нетаняҳуга нисбатан ишончсизлик билдирилмоқда?

AzonTV орқали узатилган «Фикрат» таҳлилий дастурида ана шу масалалар муҳокама қилинди. Кўрсатув эксперти, сиёсий шарҳловчи Абдували Сойибназаров бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 
- Исроилда ҳозир суд ислоҳотлари ўтказиляпти, дейди эксперт. - Шу пайтгача судлар ҳукуматдан анча мустақил эди. Менинг назаримда Нетаняҳу бир неча йиллардан бери хавотирда яшаяпти. Хавотирининг боиси шуки, унинг судга тортилиш хавфи бор. Қонунда кўрсатилган даражадан кўра ортиқча даражада совға-салом олишда айбланяпти. Иккинчи навбатда эса коррупцияда айбланяпти. Яъни мамлакатдаги қатор фирма ва компанияларнинг манфаатларини илгари суриш ва уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш эвазига улардан пора олишда айбланяпти. Бу айбловлар исботланиш арафасида. Ҳозиргача Исроил ҳукуматида турли хил инқирозлар юз берди. Мана шу инқирозлар арафасида Бинямин Нетаняҳунинг “Ликуд” партияси ғалаба қозониб, ҳукумат тепасига келиб, шу айбловлардан қочиб қутуляпти. Иши одил судгача етиб бормаяпти. Энди судга ўтказиламан,  деганда бекор бўляпти. Чунки ҳукумат раҳбарида ҳуқуқий иммунитет бўлади. Ҳукумат вакили бўлгани учун турли жазолардан қутулиб қола олади. 

Энди Нетаняҳу суд тизимини ҳукуматга бўйсундирмоқчи. Яъни шу йўл орқали ўзига қўйилаётган айбловларни ҳукуматдан кетгунга қадар, қандай бўлмасин, йўқотишни мақсад қилган. 

Бошқача қилиб айтганда, Исроил бош вазири ўз шахсий манфаатлари йўлида суд ислоҳотларини ўтказмоқчи. Асосий мақсад шу. Чунки шу пайтгача бирорта ҳукумат мустақил Исроил судини ҳукуматга бўйсундириш ҳақида ўйламаган эди. 

Экспертлар ҳам билиб, кўриб турибдики, Бинямин Нетаняҳу эртага ҳукуматни топширса ёки унинг коалицион ҳукумати парчаланадиган бўлса, унинг яна бир марта ҳокимият тепасида қолиш имконияти жуда кам. Кейин у судга тортилиши ва ҳатто узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ҳам мумкин. Шунинг учун у ҳозирги пайтда мазкур можаро ва ташвишлардан қандай бўлмасин чиқиб кетиш имкониятини ўрганяпти. 

Нетаняҳу ҳатто суд тизимини ислоҳ қилишга қарши бўлгани учун Мудофаа вазирини ҳукуматдан четлаштириб юборди. Исроилда аҳоли кўп эмас, лекин шундай бўлсада, шу кунларда 600 минг - 700 минг киши норози бўлиб кўчаларга намойишга чиқди. Ҳаттоки Нетаняҳуга овоз берган қатлам вакиллари ҳам норозиликларини билдиришмоқда. “Биз буни кутмагандик, ундан норозимиз” деб баралла айтишмоқда. Чунки улар “Ликуд” партияси ва унинг раҳбари Бинямин Нетаняҳуни Исроил хавфсизлигининг кафолатчиси, деб билишади. Доим шундай фикрни билдириб келишган. Менимча энди бу муносабатга қайта баҳо беришса керак, деди халқаро сиёсатчи Абдували Сойибназаров.

Сиёсий шарҳловчи, шунингдек, Яқин Шарқда рўй бераётган ўзгаришлар, улар ўртасидаги ўзароқ боғлиқликларни ҳам очиб беришга ҳаракат қилди. Бу жараёнлар, Исроилдаги норозиликлар ва Туркиядаги президент сайловлари ўртасидаги ўхшашликлар ҳақида билиб олишни истасангиз, қуйидаги ҳавола орқали “Фикрат” кўрсатувининг “Яқин Шарқ бирлашмоқда” мавзусидаги навбатдаги сонини томоша қилишингиз мумкин.

Абулфайз Сайидасқаров тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага