Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроилда ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда

1408

Исроилда минглаб фуқаролар бир неча ҳафта давомида Бош вазир Бенямин Нетаняху бошчилигидаги коалицион ҳукуматнинг суд ҳокимиятини чекловчи тартибга солиш ва ўнг қанот сиёсатига қарши намойишларини давом этмоқда.

Yedioth Ahronoth газетасидаги хабарда айтилишича, Тель-Авив марказида йиғилган минглаб исроиллик кишилар ҳукуматнинг судни тартибга солиш режасига ўз эътирозини билдирмоқда. 

Хабарга кўра, Исроил полицияси Тель-Авивда провокация айби билан 2 нафар намойишчини қўлга олди. Намойишда мухолифат етакчиси собиқ Бош вазир Яир Лапиднинг ҳам иштирок этгани билдирилди. 

Хабарда, ҳукуматнинг суд-ҳуқуқ ислоҳоти ташаббусига қарши ўлканинг бошқа кўплаб минтақаларида намойишлар уюштирилгани ва полициянинг эҳтиёт чораси сифатида баъзи йўлларни тўсиб қўйганига эътибор қаратилди. 

Исроил Адлия вазири Ярив Левин 5 январь куни суд-ҳуқуқ ислоҳоти Олий суд ваколатларини чеклаш, судяларни тайинлашда ўз сўзига эга бўлиш каби ўзгаришларни ўз ичига олган қонун лойиҳасини эълон қилди. 

27 март куни Нетаняху мамлакат бўйлаб оммавий норозилик ва иш ташлашларнинг кучайишига олиб келган мазкур қонун қабул қилинишини кечиктирилишини эълон қилди. 

Бироқ, Бош вазир Нетаняху 2023-2024 йиллар бюджети парламент томонидан қабул қилингандан сўнг, юқоридаги қонун парламентга қайтаришларини эълон қилди.

Шундан сўнг маҳаллий аҳоли норозилик намойиши учун кўчага чиқди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага