Исроил ҳокимияти Эски шаҳарнинг жануби-ғарбида жойлашган Қуддус қалъаси минорасининг гумбази ва ярим ойини олиб ташлагани фаластинликларнинг норозилигига бўлди, дея хабар беради The Palestine Information Centre.
Қуддус қалъаси Қуддус Эски шаҳрининг Яффа дарвозасига кириш жойида макон топган қадимий иморатдир. Ҳозирги даврда бу иншоот қадимий Рим истеҳкомидан ташқари Aйюбийлар, Салибчилар, Мамлуклар ва Усмонийлар қурган бинолар иборат яхлит композиция ҳсобланади. Бироқ, замонавий тузилманинг каттагина қисми Усмонийлар даврида шаҳар деворларини қайта қуриш бўйича ўзгартиришлар ҳамда Мамлуклар давридаги қўшимчалардан иборат.
Исроил 1967 йилда Қуддусни эгаллаб олганидан сўнг ушбу қалъани ўз назоратига олди ва номини "Довуд минораси" ёки "Қуддус тарихи музейи" деб ўзгартириб, музейга айлантирди. Хеврон дарвозаси (Эски шаҳар дарвозаларидан бири) яқинида жойлашган Қалъанинг иккита масжидида намоз ўқишга таъқиқ қўйилди.
Гумбаз ва ярим ой "Исроил қадимий ашёлар идораси" деб аталадиган ташкилот ташаббуси билан олиб ташланганидан сўнг, музей маъмурияти ўз веб-сайтида "Довуд минораси музейи" доимий кўргазмасини янгилаш учун 50 миллион доллар бюджет билан таъмирланаётганини эълон қилди.
“Довуд минораси Қуддуснинг барча тарихий археологик қатламларини акс эттирувчи ўзига хос объект. Жорий таъмирлаш ишлари жуда катта лойиҳанинг биринчи босқичи, холос”, деди музей директори Елат Либер.
Бироқ, таъмирлаш жараёнида яна бир мавҳумлик юзага келди. Қуддусликлар ушбу қайта тиклаш ишлари давомида унинг ислом маданиятига хослигини тасдиқловчи барча жиҳатлари йўқ қилинаётгани ҳақида огоҳлантиришмоқда.
PIC мухбири билан суҳбатда Яҳудийликка қарши кураш бўйича Қуддус комиссияси раҳбари Носир Aл-Ҳадмийнинг айтишича, Исроил қайта тиклаш ишлари баҳонаси билан босиб олинган Қуддус шаҳрининг исломий хусусиятларини йўқ қилмоқда. У Қалъа масжиди Султон Aл-Носир Муҳаммад бин Қалавун томонидан қурилганини айтиб, Исроил бу ҳақиқатларни ҳеч қачон ўзгартира олмаслигини таъкидлади. Комиссия раҳбари Исроилнинг реставрация ишларини мазкур исломий археологик обидага нисбатан қўпол бузғунчилик сифатида баҳолади.