Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил кучлари иорданиялик дипломатнинг Ал-Ақсо масжидига ташриф буюришига тўсқинлик қилди

962

Исроил аскарлари Иордания дипломатик миссияси раҳбарини Ал-Ақсо масжидига киришига рухсат бермагани учун Иордания Ташқи ишлар вазирлиги Исроил элчисини норозилик билдириш учун чақирди, деб ёзади араб матбуоти.

Қайд этилганидек, ишғолчи ҳокимият Иордания элчисини масжидга киритишга рухсат бермаган ва у бунга қарши норозилик билдира бошлаганидан кейин уни туртиб юборган. Полиция дипломатдан ташриф буюриш учун олдиндан рухсат олишни талаб қилган. Полиция Иордания вакилини дипломат эканлиги ва дипломатларнинг киришини Авқоф вазирлиги мувофиқлаштириши керак, деган баҳона билан масжидга киришига тўсқинлик қилган.

Сўнгги пайтларда Тел-Авив ва Аммон ўртасидаги муносабатлар Исроилнинг Қуддус ва Ал-Ақсо масжидидаги статус-квони ўзгартиришга уринишлари туфайли кескинлашган. Ҳошимийлар подшоҳлиги 1924 йилдан бери Қуддусдаги ёдгорликларнинг қўриқчиси бўлиб, уларни сақлаш харажатларини тўлаб келади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага