Хукумат матбуот хизмати томонидан берилган баёнотга кўра, Исроил ва Ливан ўртасида АҚШ воситачилигида денгиз чегараларини чизиш бўйича келишув ҳукуматнинг навбатдан ташқари йиғилишида маъқулланган.
Бош вазир Яир Лапид махсус йиғилишнинг очилишида сўзлаган нутқида бу келишувни "тарихий муваффақият" деб баҳолаган ҳамда Исроил хавфсизлигини мустаҳкамлашини ва "Ҳизбуллоҳга қарши ҳаракат эркинлигини" таъминлашини айтган.
Исроилнинг Мудофаа вазирлиги, армия, ташқи разведка хизмати Моссад ва Миллий хавфсизлик кенгаши каби хавфсизлик идораларини “қониқтиргани учун” келишувни маъқуллаганига диққат қаратган Лапид жараёнга ҳисса қўшган расмийларга миннатдорчилик билдирди.
У дипломатик алоқалари бўлмаган, ўзлари уруш ҳолатида бўлган Ливан билан шартнома имзоланишини "дипломатик муваффақият" деб таърифлади ва бу келишув билан Ливан Исроилни тан олганини айтиб мақтанди.
Исроил Бош вазири Кариш конидан Исроил табиий газ олишга киришганини, келишувга мувофиқ Ливанга қолган Кана табиий газ конидан ҳам 17 фоиз даромад олишларини маълум қилди.
Ҳукуматнинг Исроилда келишув имзолашига қарши Исроил Олий судига берилган мухолифат аризаларига тўхталган Лапид, суднинг бу эътирозларни бир овоздан рад этганини ва ҳукуматни ҳақли деб топганини айтди.
Лапид нутқини"Исроил бугун хавфсизлик, иқтисодий ва дипломатик соҳаларда ғалаба қозонди. Ҳаммани табриклайман" сўзлари билан якунлади.
Аввал хабар берганимиздек, икки қўшни давлат уруш ҳолатида бўлгани ва дипломатик алоқаларга йўқлиги сабаб шартнома матнини алмашиш учун маросим ўтказилмайди.
Ливан ва Исроил делегациялари БМТнинг Ливан жанубидаги Накура минтақасидаги Муваққат Ишчи Куч қароргоҳида бир жойга тўпланмасдан, келишув нусхаларини алоҳида залларда алмашадилар.