Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил: Абу Оқила бизнинг аскаримиз томонидан ўлдирилган «бўлиши мумкин»

4855

Журналист аскар томонидан ўлдирилгани эътироф этилишига қарамай, ҳеч бир аскарнинг хатти-ҳаракати юзасидан тергов бошланмайди, чунки «жиноят содир этилганига шубҳа бор».

Фаластинлик америкалик журналист Ширин Абу Оқила исроиллик аскар томонидан ўлдирилган “бўлиши мумкин”, деб тан олди Исроил армияси.

Армия аввалроқ Абу Оқила, гарчи мустақил текширувлар унинг Жениндаги исроиллик босқинчи кучларининг «қасддан нишони» бўлганини кўрсатган бўлсада, “фаластинликлар томонидан ўлдирилган” деб даъво қилган эди,.

Исроил армияси бугун тан олинганига қарамай, Абу Оқила фаластинликлар ўқидан ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини инкор эта олмаслигини таъкидламоқда, бироқ унинг ўлимига исроиллик аскар масъул бўлганлиги эҳтимоли каттароқ. Ал-Жазира журналистининг ўлдирилишида бирор аскар тергов қилинмайди, чунки «жиноий ҳаракат бўлганига шубҳа бор», деган Исроил Бош прокуратураси.

Абу Оқиланинг ўлими бўйича Исроил терговига кўра, фаластинликлар ёнида турган журналистни исроиллик аскар рақиблар сафида деб ўйлаб, оптик мўлжалга олиш воситаси орқали унга қарата ўқ узган”.

Haaretz хабарига кўра, “Унга қарата ким ўқ узганини аниқ аниқлашнинг иложи йўқ”, — деган Исроил армиясининг юқори мартабали амалдори.

Исроил аскарлари 11 май куни Абу Оқилани Женин қочқинлар лагерига босқинчи армия ҳужумини ёритиб юрган вақтида ўлдирган. 51 ёшли аёл аниқ «PRESS» ёзуви бўлган ўқ ўтказмайдиган жилет кийган ва каска кийган бўлсада, исроиллик снайпер унга ўқ узган. Уни қутқармоқчи бўлган ҳамкасблари ҳам ўққа тутилган.

Унинг дафн маросимида тобутни кўтариб кетаётган одамлар ҳам Шарқий Қуддус орқали ўтаётган пайтда Исроил полицияси томонидан калтакланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага