Испания душанба куни Исроилнинг хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир томонидан Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди мажмуасида сўзларини рад этиб, Исроилни қоралади, деб хабар бермоқда Анадолу агентлиги.
Мадрид ўз баёнотида Исроилни "муқаддас жойларнинг статус-квосини эътибор билан ҳурмат қилишга" ва барча томонларни янги кескинликларнинг олдини олиш ва барқарорликни сақлаш учун ҳаракат қилишга чақирган.
Якшанба куни Бен-Гвир Ал-Ақсо масжиди мажмуасига бостириб кирган. Ичкарига кириб, у муқаддас жой Исроилга тегишли эканлигини эълон қилди.
Бир қанча давлатлар, жумладан АҚШ, Туркия, Франция, Иордания, Қатар ва Миср ҳам вазирнинг провокацияси ва ғазаблантирувчи чиқишини қоралади.
Душанба куни Исроил мухолифати етакчиси Яир Лапид ҳам Бен-Гвирнинг ҳаракатларини танқид қилиб, уни "масъулиятсиз ва мутаассиб одам" деб атаган.
Мусулмонлар учун Ал-Ақсо Исломнинг учинчи муҳим жойидир.
Исроил 1967 йилги араб-исроил уруши пайтида ал-Ақсо жойлашган Шарқий Қуддусни эгаллаб олган. У 1980 йилда бутун шаҳарни аннексия қилиб олди ва буни халқаро ҳамжамият ҳеч қачон тан олмаган.
Мавжуд тартибларга кўра, яҳудийлар бу ерга зиёрат учун келиши мумкин, аммо у ерда фақат мусулмонлар ибодат қилади.
Испания Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган сўнгги учта баёнотнинг барчаси Исроилни қоралашга қаратилган бўлиб, уларда зўравонликнинг кучайишини тўхтатишга ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга чақирилган.