Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

1566

«Кутубхоналар ҳар бир мамлакат маданий меросининг муҳим элементи бўлиб, ўтмиш ва келажак, тарих ва замонавийлик ўртасида кўприк бўлиб хизмат қилади. Қолаверса, улар ўзгача эстетикани ўзида мужассам этади», — деб ёзади Билол Навар.

Ислом оламида гўзал архитектура ва бой китоблар тўпламини ажойиб тарзда бирлаштирган кўплаб кутубхоналар мавжуд. Хусусан: 

Ал-Қаровиййин кутубхонаси

Ушбу кутубхона Марокашнинг Фес шаҳридаги ал-Қаровиййин масжиди ва университет мажмуасининг бир қисмидир. Ал-Қаровиййин Фотима ал-Фиҳрий томонидан 859 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёдаги энг қадимий университет ҳисобланади. Ҳозирда мажмуа кутубхонасида 4000 та ноёб китоб ва қўлёзмалар мавжуд. Шу боис ҳам бу дунёдаги энг кекса кутубхонага айланган. Китобларни сақлаш учун биринчи махсус қурилган бино 1349 йилда Маринидлар сулоласининг султони Абу Инан Фарис томонидан масжидга қўшилган. Кейинчалик кутубхона XVI аср охирида Аҳмад ибн Мансур томонидан қурилган бинога кўчирилган. Кейинчалик у бир неча бор кенгайтирилган. Бу араб дунёсидаги энг чиройли кутубхоналардан биридир. Алоҳида кириш мусулмон бўлмаганларга масжидга кирмасдан ташриф буюришга имкон беради.

Искандария кутубхонаси

Қадимги дунёнинг рамзларидан бири бўлган Искандария кутубхонасини замонавий даврда қайта тиклаш ғояси биринчи марта 1974 йилда илгари сурилган. 1980 йилларнинг охирида ЮНЕСКО ва халқаро ҳамжамият иштирокида бу боради қатор ишлар амалга оширилди ва лойиҳа ишлаб чиқилди. 2002 йилда эса Искандария асл кутубхонанинг ёдгорлиги ва маданият марказига айланди. Ҳозирда у 8 миллион хазина (китоб)га эга. Мажмуа тўртта музей ва планетарийни ҳамда бошқа замонавий қулайликларни ўз ичига олади.

Маскатдаги болалар жамоат кутубхонаси (Уммон)

Кутубхона 2017 йилда очилган. Унинг шиори: «Билим бизнинг ҳуқуқимиздир». У Уммондаги барча болалар — ҳар қандай ёш, миллат ва маданият учун билим манбаи сифатида яратилган. Кутубхонада араб ва инглиз тилларида турли жанрдаги болалар китоблари, компьютерлар, расм чизиш ҳамда ўйин майдончалари мавжуд. Шунингдек, Брайл ёзувидаги китоблар ва ҳатто кўзи ожиз болаларга ҳам кутубхона хизматларидан фойдаланишга имкон берадиган турли хил қурилмалар мавжуд.

Ливан миллий кутубхонаси

Байрутдаги бу кутубхона ХХ асрнинг бошларида ташкил этилган. Мақсад — Ливанда нашр этилган барча китоблар, шунингдек, ливан ва араб дунёси ҳақидаги барча нашрларни тўплаш эди. Минтақадаги нотинч вазият туфайли у маълум муддат ёпилган. Кутубхонанинг янги биноси китобларни сақлаш учун иқлим назорати остида учта катта ертўлани ўз ичига олади. Ягона коллекцияда турли тилларда 300 000 дан ортиқ маънавий мерос мавжуд.  Бу ерда китоблар, қўлёзмалар ва журналлардан ташқари расмлар, расмий ҳужжатлар, хариталар, чизмалар, мусиқий нота ва таклифномалар сақланади.

Қирол Абдулазиз номидаги жаҳон маданияти маркази кутубхонаси

Итра номи билан ҳам танилган маданият маркази 2018 йилда Даҳранда очилган. Унинг мақсади театр, кино, музей ва минтақадаги энг катта ва замонавийларидан бири бўлган кутубхонани ўз ичига олган. Шунингдек, турли тадбирлар ва иншоотлар орқали истеъдодларни рағбатлантириш ҳамда минтақада инсон салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашишдир. Бу ерда семинарлар ва йиғилишлар, китобхонлик тадбирлари ўтказилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага