Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Исроил расмийларининг босиб олинган Шарқий Қуддус ҳудудида янги ноқонуний яҳудий турар-жойлари қуриш режасини қоралади.
Ташкилот баёнотида айтилишича, Тель-Авив халқаро ҳуқуқ ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларини очиқдан-очиқ бузмоқда.
“Ислом ҳамкорлик ташкилоти Исроилнинг Шарқий Қуддус жанубидаги Сур-Баҳир шаҳрида 1446 та янги турар-жой қуриш қарорини қоралайди”, — дейилади баёнотда.
Ташкилот БМТ Хавфсизлик кенгашини қабул қилинган резолюциялар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ва Тель-Авивнинг босиб олинган Фаластин ерларида ноқонуний аҳоли пунктлари қуриш сиёсатига чек қўйишга чақирди.
“Халқаро ҳамжамият Фаластин халқи ҳуқуқларининг поймол этилиши ва исломнинг муқаддас қадамжоларига қилинган ҳужумларнинг олдини олиши керак”, дейилади баёнотда.
Аввалроқ Исроилнинг «Ҳозироқ тинчлик» нодавлат ташкилоти босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Сур Баҳир маҳалласида 1446 та турар-жой қуриш режасини маъқуллагани, Байт Сафафда эса яна 473 та уй қурилиши режалаштирилгани ҳақида хабар берган эди.
Исроил нодавлат ташкилотларига кўра, босиб олинган Шарқий Қуддусда 230 мингга яқин яҳудий кўчманчи истиқомат қилади.
Мавзуга алоқадор мақолалар:
Исроил фаластинлик маҳбусларнинг уйларини бузиб ташлади
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроилни бузғунчиликдан тўхтатишга чақирди