Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ислом етакчиларининг йиғилиши чақирилди

6046

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Швецияда Қуръон нусхасини ёқиш оқибатларини муҳокама қилиш учун ижроия қўмитасининг фавқулодда йиғилишини чақирди.

"Йиғилишда бу жирканч ҳаракатга қарши кўрилиши лозим бўлган чоралар муҳокама қилинади ва зарур чора-тадбирлар бўйича жамоавий позиция қабул қилинади”, деб хабар берган ташкилот матбуот котиби.

Чоршанба куни ироқлик қочқин 37 ёшли Салван Момика Стокголмдаги энг катта масжид олдида Қуръонни таҳқирлаб, унинг саҳифаларига ўт қўйганидан бери мусулмон ва араб дунёсида кенг норозилик ва қоралашлар кузатилмоқда.

Яқин Шарқ ва ундан ташқаридаги давлатлар ўт қўйишни қоралади, баъзилари ўз элчиларини чақириб олди, ташқи ишлар вазирликлари эса расмий норозиликларни билдириш учун Швеция элчиларини чақиртирди.

Шиа руҳонийси Муқтадо ас-Садрнинг минглаб тарафдорлари Швециянинг Бағдоддаги элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказиб, дипломатик муносабатларни тўхтатишни талаб қилди.

Айни пайтда жанжални келтириб чиқарган Салван Момика қилмишини яна такрорлаш билан таҳдид қилган. “10 кун ичида Стокголмдаги Ироқ элчихонаси олдида Ироқ байроғи ва Қуръонни ёқиб юбораман”, деган у.

Момика ўз қилмиши эътирозларга сабаб бўлишини билишини ва “минглаб ўлим таҳдидлари”ни олганини айтган.

У ўз ҳаракатлари "нафратга асосланган жиноят" ёки "бирор гуруҳга қарши ташвиқот" эканлигини рад этган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага