Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқлик футболчилар ва мухлислар Швециядаги воқеага муносабатларини билдирди

1570

Ироқ футбол лигаси ўйинида мухлислар, расмийлар ва ўйинчилар Қуръони карим нусхаларини кўтариб, бутун мусулмон оламида норозилик ва қоралашларга сабаб бўлган Швецияда Қуръон ёндирилишига ўз муносабатларини билдиришди.

Жума куни "Ал-Шурта" ва "Ал-Қосим" жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан ўйин расмийлари ва футболчилар Қуръонни ушлаб, баъзилари муқаддас Китобга ҳурмат кўрсатиш учун уни ўпишди. Уларга кўплаб томошабинлар қўшилди. Бир гуруҳ мухлислар “Қуръон бизнинг абадий қонунимиздир ва уни ҳимоя қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир” деб ёзилган баннер кўтарган.

Бу норозилик акцияси Қурбон ҳайитининг биринчи кунида ироқлик қочқиннинг пойтахт Стокголмдаги энг катта масжид олдида Қуръон нусхасини таҳқирлаб, ёқиб юборганидан сўнг содир бўлди.

Мусҳафнинг ёқилиши араб ва мусулмон дунёсида қоралаш ва норозиликларга сабаб бўлди. Ироқ, Туркия, БАА, Иордания ва Эрон каби бир қанча давлатлар Швеция элчиларини чақириб, норозилик билдирди. Ироқ суд тизими, шу ишни қилган ироқлик қочқин Салван Момикани экстрадиция қилишни сўраган. Ироқликлар ҳам норозилик намойишлари уюштирди, пайшанба куни юзлаб одамлар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига қисқа вақт ичида бостириб киришди, уларнинг кўпчилиги шиа руҳонийси Муқтадо ас-Садр тарафдорлари эканлиги тахмин қилинмоқда.

Кеча Европа Иттифоқи ҳам Қуръоннинг ёқиб юборилишини "ҳақорат, ҳурматсизлик ва аниқ провокация ҳаракати" деб қоралади.

"Ирқчилик, ксенофобия ва шунга боғлиқ бўлган муросасизликнинг кўринишларига Европада ўрин йўқ", деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича вакили Набила Массрали баёнотида.

"Европа Иттифоқи Швеция Ташқи ишлар вазирлигига Швецияда якка шахс томонидан Қуръон ёқиб юборилишига кескин қаршилик билдиради. Бу ҳаракат ҳеч қандай тарзда Европа Иттифоқи нуқтаи назарини акс эттирмайди".

“Мусулмонларнинг муҳим байрами Қурбон ҳайити чоғида бундай жиноят содир этилгани янада ачинарли”, — дея қўшимча қилган у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага