Қурбонлик байрами арафасида Ироқ пойтахти Бағдоддаги ҳайвон бозорларида олди-сотди авжида, дея хабар бермоқда Онадўли агентлиги.
Бағдоднинг шарқидаги ҳайвон бозорига келган чорвадорларнинг айтишича, талаб асосан майда қорамолларга бўляпти. Бағдодлик харидорлар ҳайвонларнинг қимматлигидан шикоят қилмоқда.
Мижозлар эътиборига ҳавола этилаётган қўй-эчки қурбонликларининг нархи 200-400 доллар, қорамолларники эса 1700-2000 доллар орасида ўзгариб турибди.
Чорва сотувчиси Раҳим Алваннинг айтишича, қурбонлик бозоридаги ҳайвонлар хориждан келтирилмаган ва уларнинг нархи вазнига қараб белгиланади.
Сотувчилардан бири Ҳошим Cалил ҳам байрам олдидан нархларда ўсиш бўлганини маълум қилиб, “Одамлар аввалгидек ҳайвонлар сотиб олмаяпти. У паст харид қобилиятига эга. Нархи туфайли майда қорамоллар кўпроқ талабга эга”, дейди.
Қурбонлик олиш учун келганини билдирган Ҳожи абу Ҳавра, мол ва қўй гўшти нархи кўтарилганини, фуқароларнинг байрам учун қурбонлик сотиб олишда қийналаётганини айтди.