Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ироқдаги беқарорлик кимга керак? Бу саволга жавоб бор...

2334

Кўп йиллар давомида муҳим минтақавий аҳамиятга эга бўлган, аммо 2003 йилдаги АҚШ босқинидан заифлашган ва минтақадаги кучини йўқотган Ироқ яқинда янги беқарорлик домига тушиб қолди.

Охирги сайловлардан ўн ой ўтганига қарамай ҳукумат туза олмагани, шиа, курд ва сунний каби муҳим қатламларнинг мамлакат сиёсатида жудаям тарқоқлиги сўнгги беқарорликнинг энг муҳим сабаблари дейиш мумкин. 

Урушдан кейинги беқарорлик ўлканинг сўнгги даврда глобал энергия геосиёсатидаги аҳамияти ортиб бораётгани сабабидандир. Муҳим нефт ва табиий газ ишлаб чиқарувчиси бўлишдан ташқари, Ироқ глобал энергия хавфсизлигининг энг муҳим нуқтасига айланди, чунки у кўрфаздаги табиий газ ресурсларини ғарбга ўтказишда энг муҳим геосиёсий ўринни эгаллайди. 

Кўрфаз табиий газ манбаларининг ғарбга ўтказилишининг икки асосий элементи бор: Ироқнинг сиёсий барқарорлиги ва Ироқ-Туркия муносабатлари. Бироқ, сўнгги ўзгаришлар иккала соҳада ҳам сезиларли регрессияга олиб келди.

Ироқнинг энергиядаги аҳамияти ортиб бормоқда

2000 йилдан кейин глобал сиёсатда энергия хавфсизлиги бутун дунёда, айниқса, Европада энг муҳим муаммога айланди. Бу масала Россиянинг Украинага бошлаган уруши туфайли яна ҳам каттароқ аҳамият касб этмоқда. Россиянинг энергиядан сиёсий мақсадлар учун қурол сифатида фойдаланиши ва Европа давлатларининг рус газига қарамлиги ҳозирги вазиятнинг энг муҳим сабаблари ҳисобланади. Таъминот тақчиллиги туфайли нархларнинг ошиши ва ўзаро эълон қилинган санкциялар энергиядан арзон ва узлуксиз фойдаланиш йўлидаги энг катта тўсиқ бўлиб турибди. 

Россия-Украина уруши билан Европа давлатларининг энергия хавфсизлигига оид ташвишлари ортиб бормоқда. Европа давлатлари яқинда атом энергетикаси ва қайта тикланадиган ресурсларга сармояларни ошириш ҳамда кўрфаз минтақаси, АҚШ ва Африка давлатларидан суюлтирилган газ импортига эътибор қаратиш бўйича янги режалар тузган бўлса-да, табиий газ борасида Россияга қарамлик 40 фоиздан тушгани йўқ ва ҳозирча бундан қутилишнинг бирор йўли топилгани йўқ. 

Қичқача айтганда, Ғарбнинг энергия муаммоси йирик конлардан табиий газ Европага қувурлар орқали етказилсагина тўлиқ ҳал бўлади.

Форс кўрфазида рус гази қарамлигига барҳам бериб, Европанинг энергия хавфсизлигини таъминлай оладиган ягона табиий газ захираси бор. Кўрфазда жойлашган ва Эрон ҳамда Қатар ўртасида тақсимланган Жанубий Парс кони дунёдаги энг йирик денгиз газ кони ҳисобланади. 

Табиий газ захираси Россияда 50 триллион куб метрга тенг бўлса, бу ерда 60 триллион кубометрни ташкил этади. Дунёда газ заҳираси борасида Россия 24 фоизлик улуш билан етакчилик қилаётган бўлса, Эрон ва Қатарнинг улуши мос равишда 17 ва 12 фоиздан иборат. 

Россиянинг энергия ресурсларидан сиёсий мақсадлар учун қурол сифатида фойдаланиши Европа давлатларида дунёдаги энг катта табиий газ заҳиралари жойлашган Форс кўрфази минтақасига қизиқишини баттар орттирди. Бу қизиқиш ортидан Қатар билан тузилган шартномалар муддатини узайтириш ва ҳажмини оширишга муваффақ бўлинган эса-да, Европага қувурлар орқали табиий газ олиб боришга кўп вақт талаб этиши энг катта бош оғриққа айланган.   

Бу ўзгаришлар Ироқни муҳим нефт ишлаб чиқарувчиси бўлишдан ташқари, катта табиий газ заҳираларига ҳам эга бўлган давлат сифатида ҳам қийматини ошириб юборди. 

Ҳозирги кунда Ироқ йилига тахминан 20 миллиард куб метр табиий газни ишлата олмай, ёндириб юборади, чунки у ўз ҳудудида нефт билан чиқадиган табиий газдан фойдаланиш учун зарур бўлган илғор технологияларга эга эмас.

Энг муҳими, Ироқ Қатар ва Эрон ўртасида тақсимланган Жанубий Парс табиий газ кони заҳираларини Европага ўтказишда асосий ҳудуд ҳисобланади. Чунки минтақадаги заҳираларни фақат Ироқ ва Туркиядан ўтувчи қувур орқалигина Европага олиб чиқиш мумкин. Шу боис, глобал энергия хавфсизлиги билан Ироқнинг сиёсий барқарорлиги ва Ироқ-Туркия муносабатлари ўртасида мустаҳкам боғлиқлик мавжуд.Ироқдаги беқарорликнинг энергия хавфсизлиги ўлчови

20 июль куни Теҳронда Туркия-Россия-Эрон саммити ортидан Ироқнинг Доҳук вилоятининг Заҳо ҳудудида тинч аҳолига ҳужум уюштирилиши ва дарҳол бунинг учун Туркия айбдор эканлиги ҳақида баёнотлар берилди. Бу эса маҳаллий ҳукумат ва Туркия ўртасига совуқчилик туширди. Мазкур воқеадан кейин бир томондан Туркиянинг Ироқдаги дипломатик ваколатхоналарига уюштирилган тажовузлар, бошқа томондан Туркиянинг мамлакатдаги ҳарбий базаларига ҳужум уюштирилгани ҳақидаги иддаолар тарангликнинг баттар кучайишига олиб келди. 

Бу воқеалардан кўп ўтмай, Муқтадо ас-Садр тарафдорларининг парламент биносига бостириб кириши мамлакатдаги беқарорликни янада чуқурлаштирди. Кўп йиллар давомида Эрон-Ғарб, шиа-сунний урушининг маркази бўлган Ироқдаги сўнгги ўзгаришларни мамлакатнинг глобал энергия геосиёсатида ортиб бораётган аҳамиятини билмасдан туриб тушуниш жуда қийин. 

Россиянинг энергия ресурсини энг муҳим қурол сифатида қўллаётгани Европа учун Форс кўрфази давлатларининг аҳамиятини яна ҳам ошириб юборди. Бу жараёнда Эроннинг энергия қартасини ядровий келишув ва Ғарб яқинлашиш учун, саудияликларни эса режим хавфсизлиги учун ғарбликлар томонидан дастакланиши мақсадида ишлатиш истаги пайдо бўлди. 

Энергиядан Россия, Эрон ва Саудия Арабистони томонидан шу даражада сиёсий восита сифатида фойдаланилаётган бир пайтда, Ироқ ўзининг нефт ва табиий газидан ташқари Форс кўрфазидаги табиий газни Ғарбга ўтказиш имконияти айрим ғаламислар учун икки муҳим хавф туғдирмоқда. 

Биринчидан, Ироқу Туркияни ишончли энергия йўлига айланиши Россия, Эрон ва Саудия Арабистонининг кучини сезиларли даражада заифлаштиради. 

Иккинчидан, Қатар-Ироқ-Туркия табиий газ линияси самарали энергия узатиш йўли бўлиши билан Туркия энергия маркази мавқеига кўтарилади ва глобал энергия хавфсизлигининг энг муҳим ижрочисига айланади. 

Яқинда Ироқ шимолидаги тинч аҳолига уюштирилган ҳужумлар, Туркия дипломатик ваколатхоналарига тажовуз ва мамлакатда чуқурлашиб бораётган сиёсий инқироз Ироқнинг глобал энергетика геосиёсатидаги аҳамиятига путур етказа олмайди. 

Ироқдаги бу ўзгаришлар Туркиянинг глобал энергия ва озиқ-овқат хавфсизлигидаги ўзига хос аҳамиятини йўққа чиқаролмайди, балки Европанинг энергия соҳасида Россияга қарамлигидан халос бўлишига тўсқинлик қилади. 

Энергияни сиёсий мақсадларда қурол сифатида ишлатишга мойил бўлган давлатлар эса Ироқдаги беқарорлик ва Туркия-Ироқ муносабатларидаги кескинликдан энг кўп манфаатдор саналади.

Хулоса ўрнида...

Энди айтинг-чи, Ироқдаги нотинчликларни, фитналарни, тажовузларни, тартибсизликларни ким келтириб чиқаряпти?

Бизнингча, фитнакорларни қўл билан кўрсатиш шарт эмас. Уларни ҳамма таниб бўлди...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага