Баҳсга сабаб бўлган янги сайлов қонуни Ироқ парламентида маъқулланди ва кучга кирди.
Ироқ парламенти томонидан берилган баёнотда, ҳукумат шериги шиа, сунний ва курд партиялари томонидан тайёрланган янги сайлов қонуни билан “кўп сайлов округи” тизими “ёпиқ рўйхат ва ягона сайлов округи” тизимига қайтади.
Айрим кичик сиёсий партиялар ва мустақил депутатлар бу тартибга солиш ҳукмрон партияларга фойда келтиради, деб қарши чиқдилар.
Маълумки, сиёсатдан нафақага чиққан шиа диний ва сиёсий етакчиси Муқтадо ас-Садр ва шиаларнинг олий ҳокимияти Оятуллоҳ Али ас-Систоний ҳам сайлов қонунчилигида ўтмишга қайтишга қарши чиқди.
Ироқда “кўп округ” тизими илк бор 2021 йил 10 октабрда бўлиб ўтган сайловларда татбиқ этилган. Бу тизим билан, айниқса, Эрон томонидан қўллаб-қувватланган шиа партиялари овоз йўқотди.
Бу сайлов қонунига қарши Ироқнинг пойтахти ва жанубий вилоятларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди.