Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқ коррупцион йўл билан олиб кетилган 2.5 миллиард долларни қайтармоқчи

927

Ироқ ҳукумати мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетилган 2.5 миллиард долларни қайтармоқчи. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Муҳаммад ас-Судани маълум қилди.

“Ироқ БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига қўшилган. Давлатлар бу ҳужжат доирасидаги мажбуриятига амал қилиши ва Ироқ билан ҳамкорлик қилиши зарур”, – деган у.

 Сиёсатчининг сўзларига кўра, Ироқда ўғирланган 3 триллион динордан ортиқ маблағнинг катта қисми мамлакатдан олиб чиқиб кетилган. Бундан олдин Ироқ молия вазирлиги 2021 йил сентябридан 2022 йил августигача Ироқнинг «Ар-Рафидейн» давлат банкидан 3.7 триллион ироқ динори миқдорида пул олиб кетилгани тўғрисида хабар берилганди. Пул ювиш операцияларида камида 5 компания иштирок этган. Республика суд органлари қатор шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилиш ва қамоққа олишга буйруқ берди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага