Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқ: Ҳар қандай ЛГБТК мавзусидаги нашрларни тақиқловчи қонун лойиҳаси имзоланди

948

3 декабрь куни уламо Муқтада ас-Садрга қарши бўлган шиа гуруҳининг Мувофиқлаштирувчи тузилмасига мансуб 25 депутат Ироқдаги ЛГБТК мавзусидаги барча нашрларни тақиқловчи қонун лойиҳасини имзолади.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида давлат оммавий ахборот воситаларида, муассасаларда, мактабларда, университетларда ва ижтимоий тармоқларда, китобларда, кинотеатрларда, театрларда, нашрларда ва омма олдида бирон-бир сабабга кўра ҳамжинслар никоҳини тарғиб қилган ҳар қандай кишини жазолаш кўзда тутилган.

Айрим фуқаролар бир миллион Ироқ динори (685 АҚШ долларига тенг), давлат идоралари ва компаниялари эса миллионлаб жаримага тортилиши мумкин.

Қонун бўйича овоз бериш ҳали белгиланмаган ва у ўтмаслиги ҳам мумкин.

Парламент спикери Муҳамммад Ҳалбусий ўтган ҳафта берган интервюсида: "Бизга ҳамжинслар никоҳини тақиқловчи, уни жиноят деб ҳисоблайдиган қонун керак эмас, бизда шариат ҳукмлари, бундай зинони рад этувчи динимиз бор", деган эди.

Қонун лойиҳаси Ироқ шиаларининг энг кўзга кўринган уламоси Муқтадо ас-Садр ўз миллионлаб издошларини “ЛГБТК ҳамжамиятига зўравонлик, қотиллик ва таҳдидлар йўли билан эмас, балки таълим, огоҳлик, мантиқ ва ахлоқий меъёрлари юксакликка олиб чиқиш орқали бирлашишга” чақирганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинган.

У яқинда эълон қилган яна бир баёнотида шундай деб ёзган эди: "Бизнинг мақсадимиз уларга таълим бериш, йўл-йўриқ кўрсатиш ва уларни тақиқланган истакларга, шаҳвоний ва тартибсиз эркинликка жалб қилишнинг олдини олишдир".

Уламо ЛГБТК тарафдорларини 2022 йил май ойида маймунчечак вирусини тарқатишда айблаган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага