Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ирландиядаги портлаш ўн кишининг умрига зомин бўлди

860

Ирландия шимоли-ғарбидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида жума куни содир бўлган портлашда ўн киши, жумладан, икки ўсмир ва бир ёш бола ҳалок бўлди, дея хабар беради маҳаллий ҳукумат.

Ирландия полициясининг айтишича, Донеголдаги портлашда ҳалок бўлган 10 киши орасида тўрт эркак, уч аёл, бир ўсмир бола, бир ўсмир қиз ва бир ёш қизча бор. Аввалроқ полиция саккиз киши жабрланганини маълум қилган эди.

Портлаш жума куни маҳаллий вақт билан соат 15:00 дан кейин Донегол округида Крислоу қишлоғи чеккасидаги Applegreen ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган.

Полиция буни «фожиали бахтсиз ҳодиса» ва минтақада сўнгги ўн йилликлардаги энг кўп аҳоли қурбон бўлган воқеа эканини айтган.

Суперинтендант Девид Келли: “Бу бизнинг жамиятимиз учун фожиа. Вайронага айланган оилалар бор. Ўз номимдан ва воқеа жойида ҳозир бўлган ҳамкасбларим номидан самимий ҳамдардлигимизни билдирмоқчиман”, деб айтган.

Шанба куни эрталаб RТE миллий телерадиокомпаниясида Ирландия бош вазири Майкл Мартин ҳам қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага