Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ирландияда черков ўз мавқеини йўқотмоқда

1579

Ирландия бир вақтлар дунёдаги энг ривожланган  католик давлат ҳисобланган. Бироқ, энди бундай эмас. Марк Винсент Хили 1960-70 йилларда мактабда спиритистлар ордени аъзоси томонидан жинсий зўравонликка учраган. Унинг айтишича, бу унинг ҳаётини том маънода бузиб юборган. «Бу менга яқин вақтгача ўз ҳаётим бўйича қарорлар қабул қилишимга чуқур психологик таъсир кўрсатди», дейди у. «Бу воқеа юз берганида, мен учун ҳамма нарса ўзгаргани табиий эди. 16 йилдан бери мен нафақат ўзим, балки Ирландияда кўплаб бошқа қурбонлар учун ҳуқуқимни ҳимоя қилишга интиламан».

Черков ибодатига ким боради?

Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, 1975 йилда 90 фоиз аҳоли камида ҳафтасига бир марта черков ибодатига борган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 36 фоизга тушиб қолган. Черковни танқид қилаётган кишиларга кўра, бугунги кунда зарарни минималлаштиришнинг ягона йўли бор - қурбонлар томон қадам ташлаш. Ирландия католик руҳонийлари ассоциациясидан Жон Коллинз: «Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик можароси пайдо бўлишидан олдин бизда бошқа муаммолар ҳам бор эди. Кўпчилик черков уларнинг ҳаётини ҳаддан ташқари назорат қилганидан шикоят қиларди», деган.

Диний нашр муҳаррири Майкл Келлининг фикрича, ҳеч нарса бўлмагандек, товон тўлашга қаршилик қилаётган черковнинг хатти-ҳаракати унинг обрўсига ёмон таъсир қилган. «Албатта, жабрланганлар учун даҳшатли бўлган зўравонликнинг ўзи эмас, балки қурбонлар шикоят қилганда, черков раҳбариятига мурожаат қилганларида, уларга эътибор берилмагани, жабрланганларни ёлғон хабар тарқатаётганини айтиш ҳам черков учун ҳалокатли», деган Келли.

Ислоҳот ёки ёпиш

Бугунги кунда Ирландияда аҳолининг 70% католиклик ҳисобланади, аммо уларнинг сони камайиб бормоқда. Мутахассисларнинг эслатишича, мамлакатда руҳонийларнинг ўртача ёши 70 ёшни ташкил этади. Колумнист Патси МакГарри ислоҳот муқаррар эканини таъкидлайди. «Ирландиядаги католик черкови таназзулнинг охирги босқичида, - дейди у. - Гап нафақат жинсий зўравонлик жанжаллари ҳақида эмас, у аввалроқ, 1960 йилларнинг охирида, мамлакатда бепул таълим жорий қилинган пайтда бошланган».

Барча кўрсаткичларга кўра, Ирландиядаги католик черкови жиддий муаммога дуч келмоқда ва агар Ватикан уни тез орада модернизация қилмаса, яқин келажакда мамлакатдаги черков амалда ўз фаолиятини тўхтатади, деган фикр пайдо бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага