Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Индонезия пальма ёғи экспортини тақиқлади

2008

Бу глобал миқиёсда салбий таъсирга эга бўлиши мумкин.Индонезия 28 апрелдан пальма ёғи экспортига тақиқ қўйди. бу ҳақда мамлакат президенти Жоко Видодо маълум қилди.

Видодо ушбу қарорни мамлакат ички бозорини тўлдириш зарурати билан изоҳлаган. У кўрилаётган чоралар ижросини назорат қилишга ваъда берган.

Индонезия дунёдаги 50 фоиз пальма ёғини ишлаб чиқаради. Унинг экспорти тақиқланиши глобал бозорларга таъсирини ўтказмай қолмайди.  Экспертлар бу энг аввало ушбу маҳсулотнинг энг йирик импортёри бўлган Ҳиндистонга таъсир ўтказишидан огоҳлантирмоқда.

Бундан ташқари пальма ёғи бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилишида катта ўрин эгаллайди.  Яқин ойлар ичида унинг бир тоннаси 1.93 минг долларга етиши кутилмоқда. Бу озиқ-овқат ва косметика товарлари нархининг ошишига ҳам олиб келади. Хусусан, Procter & Gamble, Nestle ва Unilever каби компаниялар пальма ёғининг асосий истеъмолчилари қаторига киради.

Шунингдек, пальма ёғининг муқобиллари нархи ҳам рекорд даражада ўсади. Масалан, ҳозирнинг ўзида соя мойи 4.5 фоизга қимматлашди. Бундан ташқари, Канада, Бразилия ва Аргентинадаги қурғоқчилик соя ҳамда рапс ёғи етиштирилишининг камайишига сабаб бўлди.

Айрим мутахассислар Малайзиянинг Индонезия ўрнини тўлдиришига умид билдирмоқда, аммо бунинг ҳам эҳтимоли кам. Чунки пандемия ортидан Малайзияда ишчи кучи етишмовчилиги кузатилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага