Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Имом Ғаззолийнинг устози – имом Жувайний

1367

Бугун, муҳаррам ойининг ўн саккизинчиси "Имомул-Ҳарамайн" лақабини олган Абул Маъолий Абдулмалик ибн Абдуллоҳ ибн Юсуф ал-Жувайний таваллуд топган кун.

Абул Маъолий Абдулмалик ибн Абдуллоҳ ибн Юсуф ал-Жувайний (1028-1085, Нишопур) — мусулмон ҳуқуқида шофийлик мазҳаби ва каломдаги ашъарийлик йўналиши вакили; Имомул-Ҳарамайн ва Ибн ал-Жувайний лақаблари билан ҳам танилган.

1028 йилда Нишопурдан унча узоқ бўлмаган Жувайн туманининг Азазвар қишлоғида туғилган. Тўлиқ исми Абул Маъолий Абдулмалик ибн Абдуллоҳ ибн Юсуф ал-Жувайний ан-Найсабурий аш-Шофеъийдир.

Нишопурда Абулқосим ал-Исфарайний (вафоти 1059 йил) раҳбарлигида калом ва усулуд динни, отасидан фиқҳ илмини ўрганган. Ал-Жувайний 1046 йилда отаси вафотидан кейин Абулқосим ал-Исфарайний устозлигида ўқишни давом эттирар экан, Шофеъий мадрасасида отасининг ўрнида мударрислик қилган. Салжуқийлар вазири ал-Кундурий томонидан уюштирилган ашъарийлар таъқиби пайтида у Ҳижозга қочиб Макка ва Мадинада яшаган (1058-1062), шу сабабли Имомул-Ҳарамайн (“икки муқаддас шаҳарнинг имоми”) лақабини олган.

Ашъарийлар таъқибини тўхтатган вазир Низомулмулк қўл остида Ал-Жувайний Нишопурга қайтиб келган эди. Ўша вақтда у ерда шофеъийларнинг “Низомийя” мадрасаси ташкил этилган эди. Ал-Жувайний Низомулмулкдан умрининг охиригача бу мадраса мудири лавозимини олди. Унинг “Низомийя”даги шогирдлари орасида Абу Ҳомид Ғаззолий ҳам бўлган.

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага